UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  265 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 2:3 (матнли трансляция)  27 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  11 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  8

"Насаф" ва "Севинч" клублари бирлаштирилиши режалаштирилмоқда Янгиликлар

"Насаф" ва "Севинч" клублари бирлаштирилиши режалаштирилмоқда

Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар қилди.

2021 йилда аёллар ўртасидаги мамлакат чемпионати Олий лигасида 10 та жамоа иштирок этди. Қаршининг “Севинч” жамоасидан ташқари барча жамоа Суперлига клублари қошида ташкил этилганлиги боис Профессионал мақомга эга бўлди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг 2012 йил 18 декабридаги 293-сонли Баённомаси асосида). 13 карра чемпион, икки маротабадан кумуш ва бронза медаллари соҳиби, ўн карра Ўзбекистон Кубоги ғолиби, икки маротаба Суперкубок эгаси “Севинч” 2003 йилдан буён алоҳида, аёллар профессионал футбол клуби мақомида фаолият юритиб келди. 2022 йилнинг январь ойида “Севинч” жамоасини “Насаф” ПФК таркибига киритиш режалаштирилган. “Насаф” ПФКнинг ҳам, “Севинч” клубининг ҳам таъсисчиси “Шўртангазкимё” мажмуаси ҳисобланади. Қашқадарё вилоятининг эркаклар ва аёллар бош жамоалари ҳисобланган “Насаф” ПФК ва “Севинч” клубларини бирлаштириш ҳам айнан таъсисчининг режаси асосида амалга ошириляпти", – дейилади хабарда.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика