UZ

Сўнгги янгиликлар

07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  14 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   12 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2

"Насаф" устози: "Кўрпамизга қараб оёқ узатамиз" Янгиликлар

"Насаф" устози: "Кўрпамизга қараб оёқ узатамиз"

2021 йилги Ўзбекистон Суперкубогида "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари тўқнаш келишди.

Унда Питер Хюистра бошчилигидаги "Пахтакор" кичик 1-0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувдан сўнг "Насаф" жамоаси катта мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида
"Аввало,  "Пахтакор" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, йигитларга катта раҳмат айтаман. Бизга озгина маҳорат етишмади. Учрашув давомида кўп бор голга тортадиган вазиятлар яратдик. Ҳимояда бироз эътиборни йўқотишимиз натижасида гол ўтказиб юбордик. Бу мағлубиятдан кейин тушкунликка тушиш керак эмас. Биласизлар, уч кундан кейин Қаршида яна "Пахтакор" билан ўйнаймиз. Керакли хулосаларни чиқариб, муносиб тайёргарлик кўрамиз ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз".

- Икки хил бўлим кўрдик. "Насаф"нинг захира ўриндиғи тор эканлиги таъсирини ўтказгандек кўринди. Бу борада фикрингиз қандай?
- Биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам йигитлар ҳаракат қилишди. Голдан сўнг озгина тушкунлик бўлди. Сўнгги дақиқаларда жуда қулай вазиятдан фойдалана олмадик. Юқорида айтганимдек, маҳорат етишмади.
- Учрашув ҳакамларига сизда эътироз борми?
- Ҳакамларни назорат қиладиган қўмита бор. Уларга эътироз билдиришга ҳаққим йўқ. Бизнинг ишимиз футболчиларни тайёрлаш.
- Жамоани етакчилар тарк этгани ҳисобига захира ўриндиғи торайгани сезилди. Мавсум давомида бу ҳолат панд бериб қўймайдими?
- Ҳозирда янги жамоа тузяпмиз. Ёшлар тажриба тўплаши учун уларни кўпроқ ўйнатамиз. Бошқа иложимиз йўқ.
- Мавсум стартига қадар таркибни кучайтириш учун ҳаракат қилинадими?
- Йўқ, менимча мавсумни қўл остимиздаги йигитлар билан бошласак керак.
- Ҳар мавсум охирида етакчилар "Насаф"ни тарк этиши одат тусига кириб қолди. Улар олиб қолинса, 3-4 йил ичида рақобатбардош жамоа шаклланармиди...
- Бу раҳбариятга боғлиқ ҳолат. Бир нечта кучли ўйинчилар харид қилинса, албатта, яхши бўларди. Лекин иложимиз йўқ. Шу туфайли кўрпамизга қараб оёқ узатамиз.

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика