

Қарши клуби матбуот хизмати хабарига кўра, Умар Эшмуродов жамоа билан бир йиллик шартномага имзо чекди.

Умар Эшмуродов 2017 йилдан буён "аждарлар" шарафини ҳимоя қилади. Футболчи "Насаф" билан икки марта кумуш медаль, бир марта Суперлиганинг бронза медали ва икки бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган.



