"Насаф" Туркияга учиб кетди

Omonjon To`xtamirzayev
3 фев 2025
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "аждарлар" машғулотларнинг сўнгги босқичини ўтказиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига учиб кетди.

Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

"Насаф" 3-26-феврал кунлари Анталияда машғулот ўтказиб, ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.


"Насаф"нинг мазкур йиғинга йўл олган таркиби:
Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов, Адҳамжон Мусулмонов, Олександр Воробей; 

Ҳимоячилар: Ғолиб Ғайбуллаев, Игорь Голбан, Умарбек Эшмуродов, Баҳодир Ҳалилов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Шерзод Насруллаев, Муродбек Раҳматов, Дилшод Муртазаев;

Ярим ҳимоячилар: Зафармурод Абдираҳматов, Диёрбек Асомиддинов, Сардорбек Баҳромов, Ойбек Бозоров, Акмал Мозговой, Шароф Муҳитдинов, Суҳроб Нуруллоев, Жавоҳир Сидиқов; 

Ҳужумчилар: Азизжон Аҳроров, Драган Черан, Стефан Голович, Рубин Хебай, Давронбек Усмонов.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia