"Насаф" Туркияда Албания ва Жанубий Корея клублари билан ҳам ўйнайди

Narzulla Saydullayev
9 янв 2014, 12:07
Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" клуби дастлабки хорижий йиғинни ўтказиш учун эртага Туркиянинг Анталия шаҳрига учиб кетади.
"Аждарлар" Анталияда "Полтава" (Украина), "Карпати"(Украина), "Спартак-Нальчик" (Россия), "Шахтёр" (Қозоғистон) каби клублар билан ўйин ўтказишлари ҳақида кеча хабар бергандик.

"Насаф" ушбу йиғин доирасида Албаниянинг "Скендербеу" ва Жанубий Кореянинг "Поханг Стилерс" клублари билан ҳам назорат ўйинларини ўтказиш борасида келишувга эришди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia