UZ

Сўнгги янгиликлар

22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  4 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  1 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  9 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  16 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  11 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  2 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  10 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  4 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  12 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1

"Насаф" Сиа масаласида ғирромлик қиляптими? Янгиликлар

"Насаф" Сиа масаласида ғирромлик қиляптими?

Йил давомида медаллар учун рақобатлашган клублар курашни "қуролланиш" пойгасига кўчиришди.

15 февралга қадар давом этадиган трансфер ойнасидаги ҳар бир кун янги интригалар билан бошланяпти. Бозорда рақобат борлиги яхши. Фақат у қонун доирасида бўлиши керак. 

Мавсумлар орасидаги ўтишларни "Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича" регламент тартибга солади. Қоидалар аниқ ва барчага тушунадиган тилда ёзилган бўлса ҳам, билиб-билмай регламентни бузаётган клублар бор. Энг кўп учрайдиган ҳолатлардан бирини "Насаф" клуби мисолида тушунтириб берамиз. 

14 декабрь куни "аждарлар" раҳбарияти АГМК ярим ҳимоячиси Сияваш Ҳақназарийга қизиқиб қолгани тўғрисида хабар берилган эди. Сиа — яхши футболчи, Қашқадарё клубини кучайтириши аниқ. Аммо унинг "кончилар" билан 2023 йил охиригача амал қиладиган битими бор. Демак, "Насаф" эронлик легионерни 2 йўл орқали қўлга киритиши мумкин: унинг трансфер ҳуқуқи сотиб олинади ёки АГМК билан шартномаси тугаб, эркин агентга айланиши кутилади (2023 йилнинг 31 декабригача).

Championat.asia маълумотига кўра, "Насаф" учинчи (регламентга зид) йўлни танлаган. Қаршиликлар АГМКни огоҳлантирмасдан, футболчининг ўзи билан музокара ўтказгани айтилмоқда. Ушбу маълумотни текшириш мақсадида Олмалиқ клуби бош директори билан боғландик.

"Йўқ, Ҳақназарий борасида ҳеч қандай таклиф ёки огоҳлантириш хати олмадик. Футболчининг ўзи "Насаф" яхшироқ шартнома таклиф қилаётгани ва АГМКдан кетмоқчилигини билдирди. Биз Сиани қўйиб юбориш ҳақида ўйламаяпмиз...

Шу ўринда барчадан бошқа жамоаларни ҳурмат қилиш ва ғирромлик қилмасликни сўраб қоламиз", — дейди Баҳодир Мирзаев.

Энди эътиборингизни регламентнинг 18-моддасига қаратамиз: "Исталган жамоа футболчи билан музокарага киришишдан олдин унинг жорий клубини ёзма равишда хабардор қилиши керак. Бу қоиданинг ҳар қандай бузилиши тегишли санкцияларга олиб келади". 

Билишимизча, жазо ҳолатнинг оғирлигига кўра турлича белгиланиши мумкин (кичик жаримадан узоқ муддатли дисквалификациягача). Ёдингизда бўлса, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўртасидаги "Турғунбоев можароси" ҳам огоҳлантириш хати ёзилмагани сабаб бошланган ва 5 киши муайян муддатларга футболдан четлатилган эди. 

Бундай кўнгилсизликлар такрорланмаслиги учун "Насаф" мисолида барчани огоҳлантиришга ҳаракат қилдик. Хулоса ўзингиздан.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика