"Насаф" Қатарга жўнаб кетди

Tolibjon Qosimov
10 мар 2018
"Насаф" ОЧЛ 4-турида "Ал Садд" меҳмони бўлади.

Кеча ўз майдонида "Бухоро"га қарши учрашув ўтказган “аждарлар” бугун Тошкентдан Қатарга жўнаб кетди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Насаф” Тошкент-Истанбул-Доҳа ҳаво йўли орқали, эртага Доҳа шаҳрига етиб боришни режалаштирган.

“Насаф” 13 март куни, ОЧЛ-2018 “С” гуруҳи 4-тур доирасидаги учрашувни “Ал Садд”га жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув Доҳа шаҳридаги “Жассим Бин Ҳамад” стадионида бўлиб ўтади. “Ал Садд” – “Насаф” учрашуви Тошкент вақти билан соат 20:15да бошланади.

Жамоа Қатарга 20 нафар футболчи билан бормоқда. Ҳужумчи Драган Черан Қатарда сафга қўшилади.


"Жамоамизга оқ йўл тилаган ҳолда, бўлажак учрашувда омад ва зафар тилаб қоламиз", - дейилади клуб расмий сайтида берилган хабарда.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz