“Насаф” – “Пахтакор” учрашувига чипта олишга шошилинг!

Narzulla Saydullayev
16 ноя 2017, 09:20
Келаётган якшанба куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда олий лига 29-турининг марказий учрашуви бўлиб ўтади. Унда “аждарлар” ўзида “шерлар”ни қарши олади.

Бу учрашувнинг муҳимлиги – ғолиб жамоа кумуш медал ва ОЧЛ йўлланмасига эга бўлади. Шунингдек бўлажак учрашув - йил ўйини сифатида таърифланмоқда.

Мазкур учрашув мақомига монанд қизиқарли ўтишини олдиндан бемалол айтса бўлади. Зеро, ўйин ортиқча таърифга муҳтож эмаслигини ўзингиз ҳам билиб турибсиз. Мақсадга ўта қолайлик.

“Насаф” – “Пахтакор” учрашуви чипталари бугундан “Марказий” стадион чиптахоналари орқали сотувга чиқарилади. Агар учрашувни бевосита стадионда томоша қилишни режалаштирган бўлсангиз, чиптани харидга қилишга шошилинг. Акс ҳолда армонда қоласиз.


Бу учрашувнинг муҳимлиги – ғолиб жамоа кумуш медал ва ОЧЛ йўлланмасига эга бўлади.



Чипта нархлари қуйидагича:


CIP сектор  – 25 000 сўмдан

Марказий секторлар  (1, 2, 6, 7, 8) – 10 000 сўмдан

2-қаватдаги секторлар (12, 13, 14, 15, 16, 17, 18) – 8 000 сўмдан

Қолган секторлар (3, 4, 9, 10, 11) – 5 000 сўмдан

Қуйидаги суратда “Марказий” стадиондаги секторлар жойлашувини билиб олишингиз мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›