UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  5 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  29 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

"Насаф" ОФК кубогида гуруҳдан чиқа олади". "Чиғатой"да таҳсил олган, Азарга қарши ўйнаган "Истиқлол" мураббийи билан интервью Янгиликлар

"Насаф" ОФК кубогида гуруҳдан чиқа олади". "Чиғатой"да таҳсил олган, Азарга қарши ўйнаган "Истиқлол" мураббийи билан интервью

Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси ОЧЛ жорий йилги мавсумида ўзининг натижалари билан футбол жамоатчилигининг эътиборини ўзига жалб қилди.

Мусобақадан олдин гуруҳ аутсайдери сифатида қаралган қўшниларимиз дастлаб АГМК, сўнг "Ал Ҳилол" ва амирликларнинг "Шабаб Ал Аҳли" жамоаларидан ғалабани тортиб олишни уддасидан чиқди. БАА клуби устидан қозонилган ғалаба амалда душанбеликларга кейинги босқич йўлланмасини тақдим қилди. Гарчи жамоа сўнгги турда мағлуб бўлган бўлсада амалда гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилди. Биз бу борада жамоада дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият олиб бораётган, ўз вақтида юртимиздаги "Чиғатой" академиясида таҳсил олган Фарруҳ Бердиевни суҳбатга чорладик. Эсингизда бўлса ушбу мутахассис уч йил олдин ҳам сайтимизга интервью берган эди. Шундан сўнг Фарруҳ Бердиев билан алоқаларимиз сақланиб қолинди. Қуйида мураббий билан ташкил қилинган интервьюни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

- "Истиқлол" жамоасини Тожикистонда қандай кутиб олишди?

- Авваламбор ассалому алайкум. Барча Ўзбекистон халқини рамазон ойи билан табриклайман. Мусобақадаги дебют иштирокимиз яхши чиқди. Қуръа натижаларига кўра биз ўлим гуруҳига тушгандик. Вазифамиз гуруҳдан чиқиш эди. Буни уддалаганимиздан хурсандман. "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнадик, АГМКни мағлуб этдик. "Ал Ҳилол"га биринчи ўйинда 1:3 ҳисобида ютқазганимиздан сўнг хатоларимизни кўриб, таҳлил қилиб чиқдик. Натижада жавоб учрашувида 4:1 ҳисобида ютуқни ўзимизники қилдик. Бундан барча ҳайратга тушгани табиий. Мазкур натижадан нафақат тожикистонлик мухлисларни, балки қўшни мамлакат ишқибозларини ҳам хурсанд қилдик. Барча биз томон илиқ фикрларни йўллади. Саудия Арабистонида "Ал Ҳилол"ни 4:1 ҳисобида ютиш ҳар кимга ҳам насиб қилавермайди. Тожикистонда бизни жуда яхши кутиб олишди. Федерация раҳбарлари, мухлислар кўтаринки руҳда қарши олишди.

- Бундай юқори даражадаги мусобақага дарвозабонларни тайёрлаш қийин бўлмадими? Босим, ҳаяжон бўлиши мумкин...

- Осон нарсанинг ўзи йўқ. ОЧЛга тайёргарликни январь ойида бошлаганмиз. Жамоадаги дарвозабонлар қандай мусобақада иштирок этаётганини яхши биларди. Бундай нуфузли турнир ўзларини кўрсатиши учун ҳам ажойиб имконият ҳисобланарди. Рустам Ятимов дарвозамизни муносиб тарзда қўриқлади. Бундан ташқари Муҳриддин Ҳасанов, Сафармад Ғаффоровлар ҳам шай ҳолатда турганди. Чунки ҳар қандай вазият юз бериши мумкин. Рустамга биринчи ўйиндан олдин у кучли дарвозабон эканлигини, ўзини кўрсатишини ва эркин ҳис қилишини таъкидладим. Боиси у Тожикистон терма жамоаси аъзоси ҳам ҳисобланади.

- "Истиқлол"нинг ОЧЛдаги иштироки мамлакатда футболга бўлган эътиборнинг меваси десак бўладими? Чунки жамоага катта маблағ сарфланяпти, терма жамоа ўзаги ҳам шу клуб аъзоларидан ташкил топган. 2002-2003-2004 йилларда Ўзбекистонда "Пахтакор"да шундай ҳолат кузатилганди...

- Охирги йилларда Тожикистонда футболга эътибор ошганлиги сир эмас. "Истиқлол" ҳам қитъада ўз ўрнига эга бўлиб боряпти. Жамоа олдига ҳар бир мусобақада юқори мақсадлар қўйилади. Тўғри айтдингиз, "Пахтакор"да ўша йилларда Ўзбекистоннинг энг кучли футболчилари жамланганди. Миржалол Қосимов, Анвар Солиев, Владимир Шишелов, Сервер Жепаров ва ҳоказо. Мен эса Тошкентда "Чиғатой" футбол академиясида таҳсил олардим. Ўйинларни стадиондан кузатардик. Ҳақиқатдан ҳам "Пахтакор" жуда кучли бўлган пайтлар эди.

-  Гуруҳ босқичида кўплаб кутилмаган натижалар қайд этилди. Нима деб ўйлайсиз, балки тақвим зич бўлгани ва футболчиларнинг жисмоний ҳолати турлича бўлгани учун сенсациялар қайд этилдими?

- Мен кутилмаган натижага киритмаган бўлардим. Биз ўлим гуруҳига тушганимиздан хабардорсиз. Шу боис ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўргандик. Ҳозирда футбол бир жойда тураётгани йўқ.

- Дарвозабонларни муҳим ўйинларга тайёрлашда кўпроқ нимага эътибор берасиз?

- Менинг қўл остимда уч нафар дарвозабон шуғулланади. Рустам Ятимов юқорида Айтганимдек Тожикистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Муҳриддин Ҳасанов олимпия ва миллий. Сафармад Ғаффоров эса энг ёш посбонимиз саналади. У мамлакат ўсмирлар терма жамоасига номзод. ОЧЛга тайёргарлик жараёнидан ўрин олган илк йиғинда киперларнинг жисмоний ҳолати устида иш олиб борилди. Туркиядаги йиғинда кўпроқ дарвозабоннинг ўйиндаги вазиятларда қандай ҳаракат қилиши борасида меҳнат қилдик. "Истиқлол"да икки йилдан бери фаолият юритиб келяпман. Мана шу муддат ичида Рустам Ятимов ўтган мавсум Тожикистонда тенгсиз дарвозабон сифатида эътироф этилди. Унинг ОЧЛдаги ўйинлари бизнинг ишларимизни кўрсатиб берди.

- Айнан қайси жиҳат Тожикистонда футболнинг бу даражада ўзгаришига туртки бўлди?

- Бизда асосий урғу ёшлар билан ишлашга қаратилган. Тожикистон футбол федерацияси томонидан терма жамоаларга барча шароитлар яратиб берилмоқда. Футболни ўсишида федерация раҳбари Эмомали Рустамнинг хизматлари катта. Турли ёшдаги терма жамоаларимиз хорижда халқаро мусобақаларда иштирок этиб қайтишмоқда. Осиё чемпионатларида муносиб қатнашиб ўз ёш тоифаларидаги мундиалларга йўлланмани қўлга  киритишяпти. Олдинлари Ўзбекистонда шунда тизим бўларди. Мунтазам Жаҳон чемпионатларига борарди. "Истиқлол" бош мураббийи Виталий Левченко ҳам мамлакат ёшлар терма жамоасида ишлаганини биламан. Ўшанда бизнинг вакилларимиз Жасур Абдураимов мураббийлик қилган ёшлар терма жамоаси билан тўқнаш келган. Бахрайндаги Осиё чемпионатида икки қўшни мамлакат терма жамоалари гуруҳдан чиққанди. Бу ўз мевасини беряпти. Ўша ёшлар айни пайтда клубларининг асосий ўйинчисига айланди.

- Саудия Арабистонида жамоани катта саҳнага олиб чиққан омил нима?

- Жамоада аҳил мураббийлар штаби йиғилган. Виталий Григоревични тажрибали мутахассис, дея оламан. Ушбу мураббий билан иккинчи йил бирга ишлаяпмиз. Шунингдек "Насаф"да тўп тепган Алишер Тўхтаев, Бекободнинг "Металлург" жамоасидаги ўйинлари билан танилган Анвар Норқулов ёрдам бериб келмоқда. Мураббийнинг маҳоратига мусобақада барча гувоҳ бўлди. Футболчилар ҳам Тожикистон футболи ва клуб обрўси учун охиригача ҳаракат қилишди.

- Суҳбатимизни ўзбек футболи ҳақида давом эттирсак. Биламиз сиз ўз вақтида Аҳмад Убайдуллаев қўл остида "Чиғатой"да таҳсил олгансиз. Болаликдаги дўстларингиз Сухроб Султонов, Санжар Шоаҳмедов айни пайтда АГМКда ўйнаяпти. Улар билан Саудия Арабистонида учрашиш қандай бўлди?

- Ажойиб. Ёқимли бўлди. Фурсатдан фойдаланиб  championat.asia сайти орқали Ўзбекистондаги барча дўст яқинларимга, устозларимга самимий саломимни йўллайман. Сухроб ва Санжар билан алоқаларимиз яхши. Мусобақадан ташқарида ҳам гаплашиб турамиз. Ёшликдаги хотираларни эслаймиз.

- ОФК кубогида юртимиз шарафини "Насаф" ҳимоя қилади. Ўйинлар марказлашган ҳолда Тожикистонда ўтказилади. Хўш, вакилларимизнинг имкониятларини қандай чамалайсиз?

- "Насаф"нинг ОФК кубогида иштирок этишидан хабардорман. Олдиндан бирор нарсани башорат қилишни истамайман. Гуруҳда "Хўжанд" ҳам қатнашади. Бу жамоада пайтида фаолият олиб борганман. "Хўжанд" ҳам Осиёда ўз ўрнига эга бўлишга интиляпти. Қирғизистоннинг "Алай" клуби ҳам ўзига яраша кучли. Бу жамоани тожикистонлик мураббий Нўъмонжон Юсупов бошқаряпти. Умуман олганда ўйинлар осон ўтмайди. "Насаф" ҳам яхши шаклланган клуб. Рўзиқул Бердиев ёшлар билан қандай ишлашни биладиган мутахассис. Барча клубларга омад тилаб қоламан. Фикримча, қаршиликлар гуруҳдан чиқа олади. Уларда имконият кўпроқ.

- Ўзбекистонда қайси дарвозабонларнинг ҳаракатларини кузатиб борасиз?

- Ўзбекистон Суперлигасига бефарқ эмасман. Ҳар бир турни кузатиб бораман. "Пахтакор"даги Санжар Қувватов, "Навбаҳор"дан Ўткир Юсупов, "Локомотив" посбони Жавоҳир Илёсов, "Қўқон-1912"да ишончли ўйин кўрсатаётган Музаффар Абдуллаевни айта оламан. Музаффар бежиз ўз дарвозасидан кам гол олиб чиқмаган. Мана у кеча яна жамоасига ғалабани тортиқ қилди. Ўйин якунида пенальтини қайтарди, бир нечта яққол голли вазиятларда қутқарди. Ўзбекистон миллий терма жамоасини яқин йилларда Ўткир Юсупов, Жавоҳир Илёсов Абдувоҳид Неъматов ва Музаффар Абдуллаев қўриқлаши мумкин. Албатта бу менинг шахсий фикрим.

- Юртимиздаги дарвозабонлар мураббийларидан ким билан маслаҳатлашиб турасиз?

- Тажрибали мураббийлар Денис Иванков ва Алишер Аҳмедовлар билан фикр алмашиб тураман. Айниқса Денис Александровични кучли мутахассис сифатида қабул қиламан. Бугунги кунда у кишининг кўплаб шогирдлари бор. Масалан Элдор Суюнов, Санжар Қувватов, Ўткир Юсупов, Абдувоҳид Неъматов ва ҳоказо. Денис Иванковнинг "Насаф"га қайтганидан хурсанд бўлдим. Боиси ўз вақтида бу клубдаги фаолияти орқали турли ёшдаги терма жамоаларга дарвозабонларни етиштириб берган. Алишер Аҳмедов узоқ йиллардан бери "Металлург"да фаолият олиб боряпти.

- Ўзбекистондан мухлислик қиладиган жамоангиз борми?

- Бекобод кичкина шаҳар ҳисоблансада, у ерда "Металлург" жамоаси бор. Клуб эртанги кунини ўйлаган ҳолда ўз академиясига жиддий эътибор қаратяпти. Ҳақиқий футбол кишилари ишлаяпти. Жамоа бошлиғи Шавкат Саидовнинг бунда ҳиссаси катта. Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасининг натижалари ҳам диққатимни тортиб келади. Чунки бу клубни директори ўз ишининг устаси, кучли билимга эга Улуғбек Мирзаевдир. Қийин паллада жамоани жарликдан олиб чиқиб кета олди. "Бунёдкор" ва "Насаф" ўзининг академияси билан мақтанишга арзийди. Водийдан "Навбаҳор"нинг мухлислари ёқади. Қўқонда Бахтиёр Ашурматов жуда яхши жамоа туза олган. Натижалари чакки эмас. Ўтган йили улар бешинчи ўринни эгаллади. Ўзбекистондан Рўзиқул Бердиев, Жасур Абдураимов, Нўъмон Ҳасанов, Миржалол Қосимов ва Темур Кападзени кучли мураббийлар, деб биламан.

Ажойиб суҳбат учун ташаккур.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика