“Насаф” машғулотларни давом эттирмоқда

7 янв 2015, 23:03
Янги йил арафасида қисқа танаффусга чиққан “Насаф” футболчилари айни пайтда Қарши шаҳрида янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичини бошлаб юборишди.

Жамоа аъзолари кунига икки маҳал машғулотларни ўз қароргоҳлари ва “Марказий” стадион қошидаги машғулот майдонларида ўтказишмоқда. Жамоа таркибидаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, ўтган йилги таркибдаги деярли барча футболчилари машғулотларда ҳаракат қилишмоқда. Фақатгина Игорь Таран жамоа билан расман хайрлашди. Ўтган йили “Андижон” шарафини ҳимоя қилган Баҳром Абдурахимов жамоа машғулотларида иштирок этмоқда. Жамоа сардори ва етакчиси Артур Геворкян ва янги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қиладиган Олександр Каблаш эртага жамоа сафига келиб қўшилишади.

“Насаф”чилар 18 январга қадар машғулотларни Қарши шаҳрида ўтказишади. Бу орада 10 ва 18 январь кунлари иккита назорат учрашувида майдонга чиқишади. 22 январьдан жамоамиз тайёргарликни учинчи босқичини ўтказиш учун Туркияда ташкил этиладиган уч ҳафталик ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этишади.



Манба: fcnasaf.uz