UZ

Сўнгги янгиликлар

12:36Гвардиола: "Эй, "Ливерпуль". Сен чемпионсан, табриклайман"  0 12:15Жейми Каррагер айни дамда дунёнинг энг яхши жамоасини айтди  2 11:55"Барселона"даги мактаб ўқувчиси ажойиб натижа қайд этди  8 11:31Почеттино: "Бекхэм "Тоттенхэм" футболчисига айланиши мумкин эди"  2 11:21Касбидан роҳат олаётган Алимурод Мамадаминов 61 ёшда!  0 11:16Неймар: "Мухлисларни тўғри тушунаман"  5 10:56Бугун футбол. "Локомотив" - "Металлург"  10 10:49"Манчестер Юнайтед" қишда "Реал"нинг асосий футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  2 10:39Голландия чемпионати. "Аякс" - "Херенвен" 4:1  1 10:32Туркия Суперлигаси. "Газиантеп" - "Бешиктош" 3:2  0 10:25"Норвич" бош мураббийининг "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақидаги ажойиб фикрлари  10 10:20ЛаЛига. "Барселона" - "Валенсия" 5:2  2 10:10А Серия. "Интер " - "Удинезе" 1:0  0 09:35Нойер: “Бизга ишонч ва босиқлик етишмади”  2 09:30АГМК - "Динамо" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0

Суперлига: "Насаф" ўз уйида "Локомотив" томонидан мағлуб этилди Янгиликлар

Суперлига: "Насаф" ўз уйида "Локомотив" томонидан мағлуб этилди

Суперлига 10-тур доирасидаги "Насаф" - "Локомотив" учрашувида "темирйўлчилар" ягона гол эвазига ғалаба қозонишди.

Насаф

Суперлига. 10-тур

26/05/2019, 19:00

1
:
0
Тугади

Локомотив

Темурхўжа Абдухолиқов - 20'

45'
90'
54'  Ислом Рашидхонов
54'  Хуршидбек Мухторов (Сардор Абдураимов)
61'  Дониёр Нарзуллаев (Ойбек Бозоров)
75'  Ислом Рашидхонов (Бобур Абдухолиқов)
20'  Темурхўжа Абдухолиқов
20'  Сардор Мирзаев
36'  Шуҳрат Муҳаммадиев (Даврон Ҳошимов)
46'  Жамшид Искандеров (Авазбек Ўлмасалиев)
80'  Азизбек Ҳайдаров (Игорь Йелич)

Суперлига, 10-тур.

"Насаф" - "Локомотив" 0:1

Қарши, "Марказий" стадиони.

Гол: Темурхўжа Абдухолиқов (21, Мирзаев)

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Шухрат Ражабов.

Назоратчи: Олег Дачев.

Комиссар: Аббос Аҳроров.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов - 8.Дилшод Саитов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 92.Умар Эшмуродов, 28.Хуршид Мухторов (19.Сардор Абдураимов, 54) - 6.Азиз Ғаниев, 34.Шароф Муҳитдинов - 17.Дониёр Нарзуллаев (77.Ойбек Бозоров, 61), 18.Бобур Давлатов, 27.Ислом Рашидхонов (10.Бобир Абдихолиқов, 76) - 9.Ҳумоюн Муртазоев. 

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 15.Жўрабек Маннонов, 16.Алишер Юсупов, 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев. 

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов - 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (24.Даврон Ҳошимов, 34), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 5.Анзур Исмоилов, 33.Олег Зотеев - 7.Азиз Ҳайдаров (88.Игорь Йелич, 81), 23.Йован Жокич, 8.Жамшид Искандеров (19.Авазбек Ўлмасалиев, 46) - 10.Сардор Мирзаев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 71.Арслонмират Аманов.

Захира: 12.Маъмур Икромов, 9.Филипп Раевац, 14.Азизбек Аманов, 72.Бобурбек Эргашев.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

         ЯНГИЛАШ



- ЎЙИН ТУГАДИ! "Локомотив" Қаршида "Насаф"дан муҳим 3 очкони олиб қайтмоқда. 

- Ажойиб вазият! Бобир Абдихолиқов! Унинг бош билан берган зарбаси мўлжалга аниқ бормади, аммо жуда хавфли чиқди...

- Мухлислар ҳакам манзилига ҳақоратли сўзларни ишлатишда давом этишмоқда. Аскер Нажафалиев бугунги баҳсни назаримда, қўпол хатоларсиз ўтказмоқда. Унга ортиқча саволлар бўлмаса керак...

- Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Абдувоҳид Неъматовдан ажойиб сейв! Абдухолиқов яқин масофадан Неъматовни доғда қолдира олмади! Қойил Абдувоҳид!

- Стадионга йиғилган мухлислар ҳакамнинг жамоалари зарарига чиқарган қарорини эътироз билан қаршилаб, номақбул сўзларни ишлатишмоқда. Яхши эмас. 

87. "Насаф" жарима зарбасидан наф чиқара олмади. Бугун иккинчи қаватда "Локо" футболчилари устунликни ўрнатишган. 

86. Ҳошимов Бозоровга нисбатан қоида бузди. Жарима зарбаси. 

85. Учрашувнинг охирги дақиқаларида майдонда кескин кураш кечмоқда. 

84. Ислом Тўхтахўжаевнинг жарима йўллаган зарбасини Неъматов ажойиб сейв кўрсатиб бартараф этди!

83. "Локомотив" бурчак зарбасидан сўнг жарима тўпи ишлаб олди. Бу вазиятда Ўлмасалиевга нисбатан қоида бузилди. Хавфли нуқта. 

- "Локо"да ўзгариш: Ҳайдаров ўрнига Йелич майдонга тушди.

80. "Насаф"нинг мазкур ҳужуми яна хавфли чиқди! Бобир Абдихолиқовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

- "Насаф" тобора ҳужумга зўр бермоқда. Аммо "Локо" ҳимоячилари уларни жарима майдонча ичида енгил нафас олишларига йўл қўйишмаяпти.

77. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Темурхўжа Абдухолиқов яккама-якка вазиятда тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади. 

- "Насаф"да ўзгариш: Ислом Рашидхонов ўрнига Бобир Абдихолиқов майдонга тушди.

75. "Локо" охирги дақиқалар ичида илк ҳужумини қанотдан уюштираётганди, аммо ҳужум бесамар тугади.

73. "Насаф"нинг узоқ давом этган ҳужуми бесамар якунланди.

71. "Насаф" ҳудудий устунликни ўрнатиб, тўпни тўлиқ рақиб жарима майдончаси олдида назорат қилмоқда.

70. Шароф Муҳитдиновнинг жаримадан тепган зарбаси жонли деворда турган Амановга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди. Бурчак зарбаси. Амановга эса зарбдан кейин тиббий ёрдам кўрсатилди. 

69. Ислом Рашидхоновга нисбатан қоида бузилди. "Насаф" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди.

66. Ойбек Бозоровнинг тезлик олиб ҳужумни ривожлантиргани натижасида Шароф Муҳитдиновда қулай имконият юзага келганди. Аммо Муҳитдиновнинг зарбаси ноаниқ кетди.

64. "Насаф"да хавфли вазият! Бобур Давлатов қулай вазиятдан тўпни дарвозага йўллашда бироз шошди, натижада унинг зарбасини Илёсов ушлаб олди.

61. "Насаф"да ўзгариш: Дониёр Нарзуллаев ўрнига Ойбек Бозоров туширилди.

59. Бурчак тўпидан сўнг Йован Жокичнинг бош билан берган зарбасини Неъматов қийинчилик билан бартараф этди.

57. Хавфли вазият! Ҳозиргина майдонга тушган Абдураимовнинг узатмасидан сўнг Ғаниев чамаси 18 метрлар масофадан дарвозани "ўққа" тутганди. Зарбага бирозгина аниқлик етишмади. 

- "Насаф"да ўзгариш: Хуршид Мухторов ўрнига Сардор Абдураимов майдонга тушди.

54. Ислом Рашидхонов Азиз Ҳайдаровга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

52. "Насаф" бурчакдан амалга оширган тўпини ҳимоячилар бартараф этишди. Иккинчи уринишда ҳам "Локо" футболчилари бу ишни такрорлашди.

50. "Локомотив"нинг қанотдан амалга оширган ҳужумини якунлаш учун зарбага чоғланган Мирзаев тўпга кўнгилдагидек тегина олмади.

47. "Насаф"нинг хавфли ҳужуми! Шароф Муҳитдиновнинг кучли зарбасини Илёсов бартараф этди.

- "Локо"да ўзгариш: Искандеров ўрнига Ўлмасалиев майдонга тушди.

- Иккинчи тайм бошланди!

- Биринчи тайм тугади! Танаффус! 

- Биринчи бўлим сўнггида "Насаф"дан ҳақиқий штурм! Даврон Ҳошимов тўпни дарвоза чизиғи олдидан қайтариб юбормоқда...

- Қаршилик мухлислар олқиши остида "Насаф" ҳужумга зўр бермоқда. Аммо ҳозирча "Локо" мудофаасини тўлиқ кесиб ўтишнинг имкони бўлмаяпти. 

37. "Насаф"нинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужуми жуда хавфли чиқди. Ҳумоюн Муртазоев дарвоза олдидан тўпни тўрга тўғрилаб қўя олмади.

- "Локомотив" сафида мажбурий ўзгариш: Муҳаммадиев ўрнига Даврон Ҳошимов майдонга тушди.

31. Шуҳрат Муҳаммадиев жиддий жароҳат олди. Тўп учун курашда оёғини жуда қалтис қайириб олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Тез тиббий ёрдам машинаси Муҳаммадиевни тезкорлик билан шифохонага олиб кетди!

29. "Локомотив" ўйинни ўз жарима майдончаси олдида ўтишига қаршилик қилмоқда. "Насаф" эса голдан сўнг ўйин тизгинини қўлга олишда қийналмоқда. 

- Маълумот ўрнида: Темурхўжа Абдухолиқовнинг мазкур голи чемпионатдаги еттинчиси бўлди ва тўпурарлар пойгасида "Насаф" ҳужумчиси Ҳумоюн Муртазоевни қувиб етди.

25. "Насаф" ўтказиб юборилган голдан сўнг ҳужумга бўлган эътиборини янада оширишга уринмоқда. 

21. ГОООООООООООООООЛ! ТЕМУРХЎЖА АБДУХОЛИҚОВ! "Локо"нинг марказдан ривож олган ҳужуминги Искандеров давом эттирди ва тўпни Абдухолиқовга узатди, Темурхўжа эса жарима майдончаси ташқаридан тўпни аниқ дарвоза тўрига йўллади - 0:1!

19. АЖОЙИБ! Қойил Илёсов! "Насаф"дан жавобан хавфли ҳужум! Илёсовдан эса Неъматовга жавоб тариқасида ажойиб сейв! Муртазоев-Давлатов-Рашидхоновнинг ажойиб комбинацияси гол билан якунланишига Жавоҳир Илёсов йўл қўймади! Ислом Рашидхоновнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Илёсов қайтариб юборди!

18. "Насаф"нинг жавоб ҳужуми пайтида тўп жарима майдончасида "Локо" ҳимоячиси қўлига тегди. Ҳакам эса бу вазиятда қўл табиий ҳолатга турганини ва масофа қисқа бўлганини инобатга олган ҳолда "нуқта"ни кўрсатмади.

17. "Локомотив"нинг ҳужумлари кескинлашиб, тобора хавфли тус олмоқда. Аманов, Мирзаев ва Искандеровнинг ўзаро комбинацияси хавфли чиқди. Аммо Аманов тўпга боши билан зарба беришга кеч қолди.

15. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Абдувоҳид Неъматовдан ажойиб сейв! Амановнинг қанотдан утазган тўпини Абдухолиқов яқин масофадан боши билан дарвозага йўллади. Аммо "Насаф" кипери маҳорат кўрсатди ва зарбани қайтариб қолишга эришди! Қойил!

14. Ҳар иккала жамоа тўпни ҳимоядан олиб чиқиб кетишда уни йўқотмоқда.

11. "Насаф"нинг чап қанот орқали вужудга келтирган ҳужумини Илёсов бартараф этди.

10. Ҳар иккала жамоа футболчилари фаоллик билан тўп учун курашга киришишмоқда. Ўйин эса асосан майдон маркази атрофида кечмоқда. 

8. "Локомотив" охирги дақиқаларда устунликни қисман ўз томонига оғдириб олишга эришди. 

6. "Локомотив"нинг қанотдан уюштирган илк ҳужуми хавфли тус олди. Аммо якуний зарбани беришга Аманов улгурмади. 

5. "Локомотив" асосан тўпсиз ҳаракатланмоқда, "Насаф" эса кичик устунлик билан ўйин тизгинини ўз қўлида сақлаб турибди. Ҳозирча хавфли вазиятлар кузатилгани йўқ.

- ЎЙИН БОШЛАНДИ! Тўпни "Насаф" футболчилари ўйинга киритиб беришди...

- "Насаф" ва "Локомотив" Аскер Нажафалиев бошчилигидаги ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.

- Жамоалар чигалёзди машқларни якунлаб кийиниш хонасига кириб кетишди.

- Бугунги эҳтимолий ғалаба "Насаф"ни турнир жадвалида 4-поғонага кўтарса, "Локо"га эса ғалаба иккинчи ўринни мустаҳкамлаб, пешқадам "Пахтакор"ни қувишига кўмаклашади.

- Айни дамда ҳар иккала жамоа футболчилари майдонда ўйинолди чигалёзди машғулотларни ўташмоқда. 

- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Суперлига доирасидаги 10-турнинг марказий беллашуви "Насаф" - "Локомотив" учрашувидан бошланаётган репортажимизга сизни таклиф этамиз. Мазкур саҳифа орқали ўйиндаги "қайноқ" вазиятлар ва ҳолатлар билан танишиб борасиз. 


Насаф

Суперлига. 10-тур

26/05/2019, 19:00

1
:
0
Тугади

Локомотив

Темурхўжа Абдухолиқов - 20'

45'
90'
54'  Ислом Рашидхонов
54'  Хуршидбек Мухторов (Сардор Абдураимов)
61'  Дониёр Нарзуллаев (Ойбек Бозоров)
75'  Ислом Рашидхонов (Бобур Абдухолиқов)
20'  Темурхўжа Абдухолиқов
20'  Сардор Мирзаев
36'  Шуҳрат Муҳаммадиев (Даврон Ҳошимов)
46'  Жамшид Искандеров (Авазбек Ўлмасалиев)
80'  Азизбек Ҳайдаров (Игорь Йелич)

Суперлига, 10-тур.

"Насаф" - "Локомотив" 0:1

Қарши, "Марказий" стадиони.

Гол: Темурхўжа Абдухолиқов (21, Искандеров)

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Шухрат Ражабов.

Назоратчи: Олег Дачев.

Комиссар: Аббос Аҳроров.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов - 8.Дилшод Саитов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 92.Умар Эшмуродов, 28.Хуршид Мухторов (19.Сардор Абдураимов, 54) - 6.Азиз Ғаниев, 34.Шароф Муҳитдинов - 17.Дониёр Нарзуллаев (77.Ойбек Бозоров, 61), 18.Бобур Давлатов, 27.Ислом Рашидхонов (10.Бобир Абдихолиқов, 76) - 9.Ҳумоюн Муртазоев. 

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 15.Жўрабек Маннонов, 16.Алишер Юсупов, 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев. 

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов - 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (24.Даврон Ҳошимов, 34), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 5.Анзур Исмоилов, 33.Олег Зотеев - 7.Азиз Ҳайдаров (88.Игорь Йелич, 81), 23.Йован Жокич, 8.Жамшид Искандеров (19.Авазбек Ўлмасалиев, 46) - 10.Сардор Мирзаев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 71.Арслонмират Аманов.

Захира: 12.Маъмур Икромов, 9.Филипп Раевац, 14.Азизбек Аманов, 72.Бобурбек Эргашев.

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг