UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  4 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  26 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

5та гол, экстра-тайм ва Калудеровичнинг олтин голи. "Насаф" финалда! Янгиликлар

5та гол, экстра-тайм ва Калудеровичнинг олтин голи. "Насаф" финалда!

ОФК кубоги ярим финали доирасидаги "Насаф" - "Ли Ман" учрашуви бўлиб ўтди.


ОФК кубоги. Ярим финал
"НАСАФ" (Ўзбекистон) - "ЛИ МАН" (Гонконг) 3:2 (ТУГАДИ)
20 октябрь 2021 йил. Қарши. "Марказий" стадион. 18:00
Ҳакамлар: Моуд Бонядифард, Али Мирзабеги, Саид Қосими, Бижан Хайдари (барчаси Эрон)
Назоратчи: Али Аҳмад Ал Бадвави (БАА)
Комиссар: Муҳаммад Саид Ал Хаттави.

Гол: Фернандо Ресио (автогол) 4, 1:0, Ҳусайн Норчаев 26, 2:0, Живанилтон Феррейра 46, 2:1, Хосе Анхель 64, 2:2, Андрия Калудерович 105, 3:2

"Насаф": 1.Умиджон Эргашев, 4.Ҳусниддин Алиқулов ( 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 56) , 8.Дилшод Саитов (15.Жўрабек Маннонов, 103), 10.Баҳром Абдураҳимов (99.Андрия Калудерович, 79), 19.Ҳусайн Норчаев (7.Дониёр Нарзуллаев, 107), 20.Суҳроб Нуруллоев (50.Шоҳмалик Комилов, 104), 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.
Захира: 13.Азамат Сойибов, 2.Алибек Давронов, 28.Сардор Саъдуллаев, 70.Абубакр Ризо Турдалиев, 71.Жасур Жумаев,

"Ли Ман" (Гонконг): 88.Юен Хо Чун, 2.Фернандо Ресио, 3.Цуи Ванг Кит (21.Цанг Кам То, 113), 5.Ю Вай Лим (29.Ю Пуи Хонг, 106), 10.Жонатан Акоста (, 44.Юто Накамура 99), 13.Диего Эли Морейра, 14.Хосе Анхель Мартин, 16.Нган Лок Фунг, 26.Вонг Чун Хо, 91.Живанилтон Феррейра, 99.Ким Сон Йонг (11.Ченг Сиу Кван, 74)
Захира: 1.Ко Чун Уилсон, 6.Вонг Хо Чун Ансон, 7.Ли Хонг Лим, 28.Чан Ка Хо,  31.Юнг Хуи То

Огоҳлантириш: Ю Вай ("Ли Ман") 37, Жонатан Акоста ("Ли Ман") 50, Умиджон Эргашев ("Насаф") 64, Умар Эшмуродов ("Насаф") 69, Цуи Ванг Кит ("Ли Ман") 90+2, Андрия Калудерович ("Насаф") 106, Диего Эли ("Ли Ман") 107


ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди. "Насаф" ОФК кубоги финалида. 

113. ЎЗГАРИШ. "Ли Ман", Цуи Ванг Кит ўрнига Цанг Кам тушди. 

107. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Ли Ман", Диего Эли. 

107. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Ҳусайн Норчаев ўрнига Дониёр Нарзуллаев майдонга тушди. 

106. ЎЗГАРИШ. "Ли Ман",  Ю Вай ўрнига Пуи Ю майдонга тушди. 

Иккинчи экстра тайм бошланди. 

Биринчи экстра-тайм якунланди. 

105. ОГОҲЛАНТИРИШ. Андрия Калудерович кийимини ечиб нишонлагани учун огоҳлантирилди. 

106. ГОООООООООООООООООООООООООЛ. КАЛУДЕРОООООООООООВИЧ. Ажойиб гол. Шерзод Насруллаевнинг чап қанотдан берган пасини Андрия Калудерович аниқ зарба билан дарвозанинг нариги бурчагини аниқ нишонга олди. 

104. ЎЗГАРИШ. Суҳроб Нуруллоев ўрнига Шоҳмалик Комилов туширилди. 

103. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Дилшод Саитов ўрнига Жўрабек Маннонов майдонга тушди. 

101. Дилшод Саитовга нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима зарбаси жуда қулай нуқтада. Марконинг нуқтаси. 

99. ЎЗГАРИШ. "Ли Ман", Жонатан Акоста ўрнига Юто Накамура тушди. 

96. ЭХХХХХХХХ. Насруллаевнинг ажойиб пасини Норчаев боши билан дарвозага йўллашда адашди. 

Биринчи экстра тайм бошланди. 

Учрашувнинг асосий дақиқалари якунланди. 15 дақиқадан 2та қўшимча бўлимлар кўрамиз. 

90+3. ЗАРБААААААА, ЭХХХХХХХХХ. Марко Станоевичнинг юқорилатиб узатган тўпи Калудерович оёқлари билан дарвозага йўллади. Сал қолди. Тўп дарвоза тўсини ёнгинасидан ўтиб кетди

90+2. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Ли Ман", Цуи Ванг Кит

90+1. Кетма кет зарбалар. Лекин ноаниқ. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

89. ЗАРБААААА. Умиджон Эргашев Живанилтонинг ёриб кириб йўллаган зарбасини қайтариб қолди. 

87. "Насаф" босимни оширмоқда. Иккинчи қаватдан узатмаларга эътибор қаратмоқда. Калудеровичнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди. 

84. УХХХХХ. Ойбек Бозоровнинг зарбаси кескин тус олди. 

79. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Баҳром Абдураҳимов ўрнига Андрия Калудерович тушди. 

74. ЎЗГАРИШ. "Ли Ман", Ким Сонг Йонг ўрнига Ченг Сиу Кван майдонга тушди. 

69. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Насаф", Умар Эшмуродовга сариқ карточка кўрсатилди. 

64. ГОЛ. Хосе Анхель пенальтини аниқ амалга оширди. 

64. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Насаф", Умид Эргашевга сариқ карточка кўрсатилди. 

64. ПЕНАЛЬТИ. "Насаф" дарвозаси томон пенальти белгиланди. 

56. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Ҳусниддин Алиқулов ўрнига Ғолиб Ғайбуллаев майдонга тушди. 

Учрашувда урилган голларни телеграмдаги расмий каналимизда томоша қилиш мумкин. КАНАЛГА ЎТИШ (https://t.me/championatasia)

50. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Ли Ман", Жонатан Акоста Шерзод Насруллаевга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди. 

46. ГОЛ. "Ли Ман" иккинчи бўлим бошланиши билан ҳисобни қисқартирди. Умар Эшмуродов оддий вазиятда тўпни рақибига совға қилди. Живанилтон Феррейра гол муаллифига айланди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

37. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Ли Ман", Ю Вай

30. ЗАРБААААААААА. Дилшод Саитовнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

26. ГОООООООООООООООЛ. Ойбек Бозоров чап қанотдан тезлик билан ёриб кириб тўпни оширди. Дарвозабон қўли билан қайтарган тўпни Ҳусайн Норчаев осонликча дарвозага киритиб юборди. 

22. ЗАРБААААААА. Акмал Мозговойнинг зарбасини рақиб дарвозабони қийинчилик билан қайтарди. 

20. Ойбек Бозоровнинг голи ҳисобга олинмади. У ўйиндан ташқари ҳолатда қолганди. 

19. "Насаф" ҳужумлар сонини оширди. Меҳмонлар чакки ҳимояланмаяпти. Ойбек Бозоров алдаб кириб зарба йўллади. Рақиб посбони маҳоратини кўрсатди. 

14. ЗАРБАААААААААААА. Марко Станоевичнинг зарбаси жуда хавфли чиқди. "Ли Ман" посбони тўпни қайтариб юборди. Мезбонлар кетма-кет бурчак зарбасини ишламоқда. 

4. ГООООООООООООООООООООООЛ. "Насаф" учрашувда тезкор гол урди. Суҳроб Нурулоевнинг бурчакдан оширган узатмасидан сўнг тўп рақиб ҳимоячисининг тиззасига тегиб дарврзадан жой олди. 

1. "Насаф"нинг илк ҳужумини рақиб ҳимоячилари қайтарди. 

Ўйин бошланди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Рейтинг: +66   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика