UZ

Сўнгги янгиликлар

17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  10 17:00Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  2 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  40 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  9 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  37 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2

"Насаф" лагеридан "қайноқ" хабарлар: Легионерлар, Ғаниевга келаётган таклифлар ва бошқа Янгиликлар

"Насаф" лагеридан "қайноқ" хабарлар: Легионерлар, Ғаниевга келаётган таклифлар ва бошқа

Теглар :  Насаф
Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов "Насаф"даги ҳолат бўйича хабар беради.

Аввал хабар берганимиздек, "Насаф"ни барча легионерлар (Игорь Голбан, Славко Лукич, Драган Черан ва Жаҳонгир Алиев) тарк этишган. Маҳаллий футболчилар эса жамоа билан биргаликда Суперлиганинг иккинчи қисмига тараддуд кўришмоқда.

"Насаф" легионерларга катта маош тўлай олмагани учун ўртадаги шартнома ўзаро келишувга кўра бекор қилинган.

Маҳаллий футболчилардан Сайдулло Раҳматов ва Умар Эшмуродовга АГМК томонидан қизиқиш бўлган. Лекин "Насаф" уларни ўз таркибида сақлаб қолишни маъқул топди. Маҳаллий футболчилардан фақатгина Жасур Ҳасанов анча аввал жамоа билан хайрлашганди. Қолган барча футболчилар мавсумни қолган қисмини "Насаф"да ўтказишлари кутилмоқда.

Ўзбекистон олимпия терма жамоасидан таклиф олган футболчилардан бошқа барча айни пайтда Қаршидаги клуб қароргоҳида шуғулланишмоқда. Рўзиқул Бердиев жамоани 20 июн куни йиғган ва қўл остидаги футболчилар билан Суперлиганинг иккинчи даврасига тараддуд кўрмоқда. Шунингдек, жамоа селекция ишларини ҳам олиб бормоқда. Таркибда янги футболчилар пайдо бўлиб қолиш эҳтимоли йўқ эмас.

Азиз Ғаниевга Испания, Туркия ва Австриядан таклифлар келган

"Насаф"да ҳозирча Азиз Ғаниев масаласи кун тартибида очиқ турибди. Азиз Ғаниевга аввалроқ "Пахтакор" жамоасидан жиддий қизиқиш бўлганди. Аммо томонлар музокара давомида аниқ тўхтамга кела олишмагач, Шота Арвеладзе ушбу трансфердан воз кечишга қарор қилган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, "Насаф" Ғаниев учун жуда катта миқдорда пул талаб қилган.

Азиз Ғаниевга ҳозирда хориж клубларидан бир нечта таклифлар келиб тушган. Туркия, Испания ва Австрия клублари "Насаф"га Ғаниев борасида расман таклиф юборишган. Айни пайтда "Насаф" ушбу таклифларни ўрганиб чиқмоқда. "Насаф" Азиз Ғаниевни клуб учун фойдали бўлган катта маблағ эвазига қўйиб юбормоқчи.

Шуни ҳам қайд этиб керакки, "Насаф"даги молиявий ҳолат тез орада яхши томонга ўзгариши кутилмоқда.

Рейтинг: +83   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика