UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  0 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  1 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  6 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  5 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  5 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0

“Насаф” лагеридан дараклар Янгиликлар

“Насаф” лагеридан дараклар

Ўзингизга маълум, барча жамоаларда янги мавсум олдидан “келди-кетдилар” бўлади.

Бу ҳам футболнинг бир қисми саналади. “Аждарлар” сафида ҳам ўзгаришлар бўлди. Ўтган мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган Андрия Калудерович ва Дониёр Нарзуллаев жамоани тарк этишди. Биз уларнинг кейинги фаолиятларига омад тилаймиз.

Бундан ташқари мураббийлар штабида ҳам ўзгариш бўлди. Жамоа дарвозабонлари мураббийи Денис Иванков ҳам жамоани тарк этди. Денис Александровичга ҳам кейинги фаолиятида омад тилаб қоламиз.

Шунингдек Шоҳмалик Комилов, Жасур Жумаев ва Жўрабек Маннонов Самарқанднинг “Динамо” жамоасига “Насаф”футбол клуби учун молиявий фойдали шартлар асосида, Абубакр-Ризо Турдиалиев эса “Олимпик” жамаосига бир мавсумга ижарага берилди.

"Насаф" мухлисларидан юқоридаги ҳолатлардан тушкунликка тушмасликларини сўраб қоламиз. Ёдингизда бўлса, “Насаф” футбол клуби раҳбарияти 2021 йилги мавсум ўртасида жамоанинг асосий ўн тўрт нафар етакчи футболчилари билан шартномаларни узоқ муддатга чўзган эди. 2021 йил мавсум охирида яна бир етакчи, Самарқандда бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финалида ғалаба голини урган Ғолиб Ғайбуллаев ҳам жамоа билан шартномани уч йил муддатга узайтирди.

“Насаф” футбол клуби томонидан ижарага берилган, юқорида келтирилган футболчиларнинг ҳам клуб билан узоқ муддатли шартномалари бор. 2022 йилги футбол мавсуми якунланганидан сўнг футболчилар жамоага келиб қўшилишади", - деб ёзади “Насаф” футбол клуби матбуот хизмати.



Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика