"Насаф": Кексаларга эҳтиром кўрсатилди

Narzulla Saydullayev
13 мар 2015, 16:45
Хабарингиз бор, 2015 йил Юртимизда “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинган.
“Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида “Насаф” ПФК томонидан ҳам бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Куни кеча Қарши шаҳрида “Насаф”-“Андижон” жамоалари учрашуви танаффуси пайтида қашқадарёлик бир гуруҳ фахрий футболчиларга эҳтиром кўрсатилди. “Насаф” ПФК бош менежери Шамил Ярулин воҳа футболи тараққиётига ҳисса қўшган бир гуруҳ фахрийларга махсус совғаларни топширди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz