UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  3 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  2 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  5 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4

"Насаф"дагилар жарима билан қутулмаслиги керак! Янгиликлар

"Насаф"дагилар жарима билан қутулмаслиги керак!

ЎФА матбуот хизмати "Насаф" футбол клубига нисбатан интизомий чоралар қўлланганини эълон қилди.

Биз эса 6 май куни чоп қилинган хабар атрофида мулоҳаза юритишдан ўзимизни тия олмадик.

Этика ёки тартиб-интизом?

Шахсан мен учун шу саволнинг жавоби жуда ҳам қизиқ. Ташкилот матбуот хизмати томонидан Тошкент вақти билан 22:02 чоп қилинган хабарнинг сарлавҳаси шундай: "ЎФА Этика қўмитаси қарори". А, унинг мазмунига эътибор қаратсак, тартиб-интизом қўмитасининг (этика эмас) навбатдаги йиғилиши ўтказилгани ҳақида маълумотга эга бўламиз.

Эслатиб ўтмоқчимиз, бу иккаласи битта қўмита эмас, улар бир-биридан мустақил тарзда фаолият юритади. Ишонмасангиз, ЎФА уставининг 62 ҳамда 63-моддаларини синчиклаб ўқиб чиқишни тавсия қиламиз.

Қўшимча: шу ўринда ЎФА фаолиятида рўй берган ижобий ўзгаришлардан бирини айтиб кетмасак бўлмас: ниҳоят, ташкилотнинг расмий сайти орқали унинг устави ва бошқа бир қатор меъёрий ҳужжатлар билан танишиш имкониятига эгамиз. Бунга қадар шу каби ҳужжатлар керак бўлганида уларни топиш мутлақ имконсиз эди. Нима ҳам деймиз, бардавом бўлсин.

Парданинг орти

Энди диққатимизни ўша хабарнинг мазмунига қаратамиз. Тушунишимиз бўйича қаршиликларнинг бир вакили ҳакамларни ўз томонига оғдиришга уриниб кўрган, аммо эплай олмаган. Шу туфайли "Насаф"га нисбатан Интизом кодексига кўра, 50 миллион сўм пул жаримаси қўлланилган. Такрорлаймиз, жарима ўша "ташаббускор"га эмас, фақат клубга нисбатан қўлланилди. Билишимизча, клуб — жонсиз от ва у ҳеч кимга келишув таклиф қилолмайди. Яъни, ҳакамларга таклиф билан чиққан шахслар бир чеккада қолиб, давлат маблағлари эвазига молиялаштириладиган клубнинг ўзинигина жаримага тортиш мантиқий, математик, астрономик, ҳатто анатомик жиҳатдан ҳам нотўғри бўлса керак. Ахир, жарима айбдорларнинг чўнтагидан ундирилмайди-ку!

ЎФАнинг қайсидир  қўмитаси асосланган нормага эътибор қаратинг:

5.26. Ҳакамлар, инспекторлар, мусобақа иштирокчиларини пора бериб сотиб олишга урингани ёки сотиб олгани, шунингдек учрашув натижасига таъсир кўрсатиш мақсадида уларга тўғридан-тўғри ёки билвосита таъсир ўтказгани учун:

• учрашув натижасини бекор қилиш;

• техник мағлубият (уч очкодан қўшимча маҳрум қилиш);

• пул жаримаси;

• мусобақа иштирокчилари таркибидан четлатиш. 

Эътиборли жиҳати, бу фақат клубларга қўлланиладиган жазолар тўплами. Ўша кодекснинг 5.44. бандида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишув (келишилган ўйин) ташкил қилган расмий шахслар учун ҳам жазолар келтирилган:

• жарима;

• лицензия амал қилишини вақтинча тўхтатиш ёки умуман бекор қилиш;

• мукофот ва спорт унвонларидан маҳрум қилиш;

• футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча турларидан номуайян муддатга четлатиш.

Негадир ЎФАнинг қайсидир қўмитаси клубни жазога тортгани ҳолда мазкур бандни четлаб ўтган. Хуллас, "калтак клубнинг бошида синди", асл айбдорлар сояда қолди.

ЎФАнинг ўша қайсидир қўмитасига

Биз ташкилотнинг келишилган ўйинлар масаласида охирги 5 ойда амалга оширган салмоқли ҳаркатларини инкор қила олмаймиз. Ўзбек футболи тарихида илк бор ошкоралик бўйича олдинга қадамлар ташланмоқда. Лекин, мухлислар бу ҳали етарли эмас деб ҳисоблайди. Масалан, юқоридаги ҳолатга қайта тўхталамиз. Агар "ташаббускор"ларнинг номи очиқланиб, улар футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча турларидан номуайян муддатга четлатилса, барчамиз ўрнимиздан туриб давомли қарсаклар билан кутиб олардик. Модомики, мақсадингиз футболни имкон қадар тозалаш экан, ишни 1-навбатда парда ортида қолдирганингиз ўша "ташаббускорлар"дан бошлашингиз керак. Улар футбол ичида қолаверар экан, "тиррақи бузоқлар" ҳақидаги мақолни бот-бот эслаб туришга мажбурмиз.

Фахриддин Рўзиев

Муаллиф :
Рейтинг: -32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика