UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  3 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  5 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  3 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  1 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1

"Насаф" жамоаси аъзолари Чироқчидаги 1-БЎСМда бўлишди Янгиликлар

"Насаф" жамоаси аъзолари Чироқчидаги 1-БЎСМда бўлишди

Жисмоний тарбия ва спортни аҳоли орасида, хусусан ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, истеъдодли спортчи-ёшларни эрта аниқлаш мақсадида жойларда турли спорт тадбирлари давом этмоқда

Жумладан, 4 декабрь куни Чироқчи туманидаги 1 – сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида Қаршининг “Насаф” футбол клуби жамоаси ташриф буюрди.   

 Мазкур тадбир Чироқчи туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда  1- сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби ташаббуси билан ташкил этилди.  “Насаф” футболчиларнинг БЎСМ тарбияланувчилари билан бўлиб ўтган учрашувида бош мураббий Рўзиқул Бердиев ҳамда  Бобур Абдухолиқов, Ойбек Бозоров сингари ўйинчилари сўз олиб, футболга ошно бўлган боланинг катта спорт сари боришида иродани мустаҳкам бўлиши, машғулотларда тобланиши, ўз устида ишлаши  хусусида тўхталиб ўтди ва ўқувчиларнинг қизиқтирган саволларига   батафсил жавоб беришди. 

Шундан сўнг “Насаф” футболчилари ўқувчилар билан икки жамоага бўлиниб, мастер-класс кўринишидаги ўйин ўтказишди. Мазкур тадбирда  иштирок этган   Чироқчи туман ҳокими Хуррам Жўраев ҳам “Насаф” клубининг бундай ташрифидан мухлисларнинг, айниқса, ўқувчиларнинг кўнгли шод бўлгани, уларнинг спортга, футболга бўлган иштиёқи  ортганини таъкидлаб ўтди. Янаям эътиборлиси, тадбир сўнггида “Насаф” жамоаси ва туман ҳокимлиги “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан тадбирга таклиф этилган ногиронлиги бўлган    бир гуруҳ фуқароларга ногиронлик аравачалари ва бошқа қимматбаҳо совғалар ўлашди. Бундан ташқари БЎСМ тарбияланувчилари ҳам “Насаф”нинг турли спорт жиҳозларидан иборат совғаларига эга бўлишди.


Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади   

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика