UZ

Сўнгги янгиликлар

04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   5 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   0 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   0 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  380 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   0 23:24ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди  18 23:22"Манчестер Сити" — "Реал". Таркиблар маълум  28 23:05Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Австралия 3:2   1 22:50Абдувоҳид Неъматов: "Мусобақани ажойиб тарзда бошлаб олдик"  2 22:33"Порту" уч йилга еврокубоклардан четлатилиши мумкин?!  0 22:12Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда"  1

"Насаф" иккинчи бор чемпион бўлишга ҳаракат қиладиган ОФК Кубоги ҳақида нималарни биламиз? Янгиликлар

"Насаф" иккинчи бор чемпион бўлишга ҳаракат қиладиган ОФК Кубоги ҳақида нималарни биламиз?

Осиё чемпионлар лигасидан умидимиз катта эди, бироқ "Пахтакор" ва АГМК гуруҳдан чиқа олмади.

Энди эса бор эътиборни нуфузи жиҳатдан ОЧЛдан кейинги ўринда турадиган ОФК Кубогига қаратамиз. Чунки бунда Қаршининг "Насаф" клуби юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Рўзиқул Бердиев шогирдлари гуруҳ ўйинларини Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон клубларига қарши ўтказади. Қуйида ушбу мусобақага доир айрим маълумотларни келтириб ўтамиз.

17-бор ўтказиладиган мусобақа

ОФК Кубоги 2004 йилда ташкил қилинган мусобақа бўлиб, бу йилгиси аслида 18-мусобақа сифатида тарихга кириши лозим эди, бироқ ўтган йил пандемия сабаб ОФК Кубоги ўтказилмади, шу боис 17-марта ташкил этилаётган турнир десак тўғри бўлади. Яхши биласиз, 2011 йил "Насаф" Анатолий Демьяненко қўл остида айнан шу мусобақада ғолибликни қўлга киритганди. Мана орадан ўн йил ўтиб "Насаф" яна бир бор чемпион бўлиш мақсадида ОФК Кубогида ўйнайди. Бу сафар 10 йил олдин Демьяненко мураббийлар штабида бўлган Рўзиқул Бердиев капитан бўлиб кемани бошқаради. 


Барча чемпионлар

Қуйида мусобақа жорий этилганидан бери барча чемпионлар рўйхатини келтириб ўтамиз. Шуни айтиш жоиз, Қувайтнинг "Қувайт СК" ҳамда Ироқнинг "Эйр Форс" клублари уч мартадан мусобақа ғолиби бўлишган.

2004. "Ал Жайиш" (Сурия)

2005. "Ал Файсали" (Иордания)

2006. "Ал Файсали" (Иордания)

2007. "Шабаб Ал Ордон" (Иордания)

2008. "Ал Муҳаррақ" (Баҳрайн)

2009. "Қувайт СК" (Қувайт)

2010. "Ал Иттиҳод" (Сурия)

2011. "Насаф" (Ўзбекистон)

2012. "Қувайт СК" (Қувайт)

2013. "Қувайт СК" (Қувайт)

2014. "Ал Қодисия" (Қувайт)

2015. "Жоҳор Дарул Таъзим" (Малайзия)

2016. "Эйр Форс" (Ироқ)

2017. "Эйр Форс" (Ироқ)

2018. "Эйр Форс" (Ироқ)

2019. "Ал Аҳед" (Ливан)

2020. Мусобақа ўтказилмади

2021. ???


Чемпион ОЧЛга йўл олади

Бу йил ОФК Кубогида ғолиб чиққан жамоа келаси йил Осиё чемпионлар лигасида ўйнаш бахтига муяссар бўлади. Лекин  гуруҳ босқичида эмас, балки плей-офф баҳсларида. Агар плей-оффдан ўтса, унда гуруҳда курашни давом эттиради. 


Мусобақа 5 минтақага бўлинган ҳолда ўтказилади

ОФК Кубогини ўтказиш осон эмас. Осиё чемпионлар лигасида иккита минтақа бор: Ғарбий ва Шарқий. Лекин ОФК Кубогида иштирок этувчи аксар клублар у қадар бой эмаслиги инобатга олиниб, ОФК мазкур мусобақани бешта минтақага бўлиб ўтказишга қарор қилган: Ғарбий Осиё минтақаси, Жанубий Осиё минтақаси, Марказий Осиё минтақаси, АСЕАН минтақаси ва Шарқий Осиё минтақаси. 

"Насаф" Марказий Осиё минтақасида кураш олиб боради. Ушбу минтақада "Насаф"дан ташқари Тожикистоннинг "Равшан Кулоб" ва "Хўжанд", Туркманистоннинг "Олтин Аср" ва "Аҳал" ҳамда Қирғизистоннинг "Дордой" ва "Алай" клублари ҳам бор.

 

Ўйинлар тақвими

2020 йилнинг 11 ноябрь куни ОФК 2021 йилги мусобақа тақвимини тасдиқлади. Пандемия сабаб гуруҳ ўйинлари марказлашган тартибда ўтказиладиган бўлди. Шунингдек, ўтиш босқичи, плей-офф, ярим финал ва финал учрашувлари ҳам катта эҳтимол билан битта ўйиндан иборат бўлади. 

2021 йилнинг 25 январь куни мусобақани ўтказиш жадвали эълон қилинган бўлса, 1 мартда ОФК марказлашган тартибда ўтказиладиган гуруҳ ўйинлари мезбонларини маълум қилди. 


Гуруҳ босқичида нечта жамоа ўйнайди?

Бу йилги ОФК Кубоги гуруҳ баҳслари 14 майда старт олиб то 28 июнга қадар давом этади. Барча минтақаларни қўшиб ҳисоблаганда гуруҳ босқичида 39та жамоа иштирок этади.

Ғарбий Осиё минтақаси - "A", "B", "C" гуруҳлари

Жанубий Осиё минтақаси - "D" гуруҳи

Марказий Осиё минтақаси - "E", "F" гуруҳлари

АСЕАН минтақаси - "G", "H", "I" гуруҳлари

Шарқий Осиё минтақаси - "J" гуруҳи


Гуруҳлар ва жамоалар

Энди эса ҳар бир гуруҳда қайси клублар ўйнаши ҳамда гуруҳ учрашувларига кимлар мезбонлик қилишини келтириб ўтамиз.

"A" гуруҳи: "Ал Аҳед" (Ливан), "Ал Ҳидд" (Баҳрайн), "Ал Ваҳда" (Сурия), "Ал Наср" (Уммон). Гуруҳ ўйинлари Баҳрайнда ўтказилади. 

"B" гуруҳи: "Ал Салт" (Иордания), "Марказ Балата" (Фаластин), "Ал Ансар" (Ливан), "Ал Муҳаррақ" (Баҳрайн). Гуруҳ ўйинлари Иорданияда ўтказилади.  

"C" гуруҳи: "Тишриин" (Сурия), "Марказ шабаб Ал Амари" (Фаластин), Ал Файсали (Иордания), "Қувайт СК" (Қувайт). Гуруҳ ўйинлари Иорданияда ўтказилади.

"D" гуруҳи: "Мохун Баган" (Ҳиндистон), "Башундхара Кингс" (Бангладеш), "Мазия" (Мальдив), плей-офф ғолиби. Гуруҳ ўйинлари Мальдивда ўтказилади. 

"E"гуруҳи: "Равшан Кулоб" (Тожикистон), "Дордой" (Қирғизистон), "Аҳал" (Туркманистон). Гуруҳ ўйинлари Қирғизистонда ўтказилади. 

"F" гуруҳи: "Насаф" (Ўзбекистон), "Олтин Аср" (Туркманистон), "Хўжанд" (Тожикистон), Олой (Қирғизистон). Гуруҳ ўйинлари Тожикистонда ўтказилади. 

"G" гуруҳи: "Ханой" (Вьетнам), "Бали Юнайтед" (Индонезия), "Боеинг Кет" (Камбоджа), плей-офф ғолиби. Гуруҳ ўйинлари қаерда бўлиши маълум эмас. 

"H" гуруҳи: "Кедаҳ Дарул Аман" (Малайзия), "Лион Сити" (Сингапур), "Сайгон" (Вьетнам), "Персипура Жаяпура" (Индонезия). Гуруҳ ўйинлари Сингапурда бўлади. 

"I" гуруҳи: "Кая Илойло" (Филиппин), "Теренггану" (Малайзия), "Гейланг Интернешнл" (Сингапур). Гуруҳ ўйинлари Сингапурда бўлади. 

"J" гуруҳи: "Истерн" (Гонконг), "Тайнан Сити" (Хитой Тайпейи), "Атлетик 220" (Мўғулистон), "Ли Ман" (Гонконг). Гуруҳ ўйинлари Гонконгда бўлади.

 


"Насаф" гуруҳидан фақат битта жамоа кейинги босқичга чиқади

"Насаф" жой олган гуруҳни оддий деб бўлмайди. Лекин қаршиликларда биринчи ўринни олиш учун яхши имконият бор. Шуни эслатиб ўтмоқчимиз, бу гуруҳдан фақат битта жамоа кейинги босқичга йўл олади. Бу борада эса "Насаф"га омад тилаб қоламиз. 

"Насаф" ўйинлари тақвими:

14 май. "Насаф" - "Олой"

17 май. "Хўжанд" - "Насаф"

20 май. "Насаф" - "Олтин Аср"

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика