UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  1 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  0 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7

"Насаф" ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов учун мавсум тугади Янгиликлар

"Насаф" ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов учун мавсум тугади

Қаршининг "Насаф" жамоаси ОФК Кубоги-2021 Интерзонал финали доирасида Гонконгнинг "Ли Ман" клубини қабул қилиб 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ана шу беллашувнинг 56-дақиқасида "аждарлар" марказий ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов рақиб билан тўп учун ҳаводаги курашдан сўнг ноқулай йиқилиб жароҳат олган ва Ғолиб Ғайбуллаевга алмаштирилган эди.

Ҳусниддин Алиқулов жиддий жароҳат олди

Клуб матбуот хизмати Алиқуловнинг жароҳати ҳақида расмий маълумот берди. Тиббий текширувларда аниқланишича, Ҳусниддин Алиқуловнинг умров суяги ёпиқ синган. Футболчи жарроҳлик амалиётини ўтади. Энди Ҳусниддин мавсум сўнггига қадар "Насаф"га ёрдам бера олмайди.


"Ҳусниддинга шифо сўраб, тезроқ жамоамиз сафига келиб қўшилишини тилаб қоламиз", - дейилади клуб расмий сайтида берилган хабарда.


Эслатиб ўтамиз, "Насаф" жамоаси ОФК Кубоги-2021 финалини 5 ноябрь куни Баҳрайннинг "Ал Муҳаррақ" клубига қарши ўтказади. Финал Баҳрайн пойтахти Манамадаги "Ал Муҳаррақ Стэдиум"да ўтказилади.

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика