UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00АПЛ. "Арсенал" — "Челси" (онлайн ҳисоб)  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  149 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  25 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  14 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  4 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  13 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  4 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4

“Насаф” беш турдан буён ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлашга эришмоқда Янгиликлар

“Насаф” беш турдан буён ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлашга эришмоқда

Суперлига 17-тури доирасида Қаршининг “Насаф” жамоаси сафарда “Навбаҳор” билан куч синашиб, голсиз дурангга имзо чекди.

Иккинчи давра беллашувларини кўтаринки руҳда бошлаган Бердиев шогирдлари сўнгги бешта учрашувда илк бор рақиб дарвозасини ишғол эта олишмади. Шу билан бирга Қарши клубининг ҳимоя чизиғи беш турдан буён рақиб футболчиларига гол уриш имконини бермай келмоқда. Сўнгги марта қаршиликлар 12-турда “Бунёдкор”га (2:2) қарши беллашувда гол ўтказишганди. Шундан кейин кетма кет бешта (“Локомотив” -4:0, “Қизилқум” - 4:0, “Андижон” – 1:0, “Сурхон” -5:0, “Навбаҳор”- 0:0) учрашувда воҳа клуби дарвозасига рақиблари йўл топа олишмаяпти.

Суперлига 17-туридан кейин Бердиев шогирдлари 33 очко билан турнир жадвалида учинчи поғонада бормоқда. “Насаф” айни пайтда Суперлигада “Пахтакор”дан (9 та гол) кейин энг кам гол ўтказган жамоа (15 гол) бўлиб турибди.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика