UZ

Сўнгги янгиликлар

19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 19:15Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли транлсяция)  18 19:00Суперлига. "Бухоро" – "Навбаҳор" 5:0 (матнли трансляция)  74 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  15 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  53 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4

“Насаф” барча ўйинчилар билан шартномани узайтирди Янгиликлар

“Насаф” барча ўйинчилар билан шартномани узайтирди

“Насаф” профессионал футбол клубининг таркиби 2015 йилги мавсумда ҳам деярли ўзгармасдан қоладиган бўлди.

Клуб раҳбарияти шартнома муддати тугаган ўйинчилар билан ҳам қайтадан шартнома имзолади.

Демак, жамоани фақат Игорь Таран тарк этди. Унинг ўрнига украиналик легионер Олександр Каблаш билан шартнома имзоланди. Энди “Насаф” сафидаги легионерлар сони иккитага етди. Аммо, клуб спорт директорининг фикрларига кўра, селекция ишлари ҳали давом этмоқда.

Жамоа 22 январь куни эрталаб, Тошкент шаҳридан Туркия сари парвоз қилади. Мураббийлар штабининг режасига асосан Туркиядаги қишки ўқув йиғин машғулотлари уч ҳафта давом этади. Ана шу йиғин мобайнида олтита назорат учрашувлари ўтказиш ҳам мулжалланган. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби шунингдек Туркиядаги ўқув йиғин давомида бир қанча хорижлик футболчиларни ҳам кўрикдан ўтказишмоқчи.

Клуб раҳбарияти ва мураббийлар гуруҳи жамоа таркибини имкон қадар кучайтириш пайида бўлишаяпти. Чунки бу йил жамоа ОЧЛда юртимиз шаънини ҳам ҳимоя қилади. Бунга эса борган сари оз муддат қолмоқда. Эслатиб ўтамиз, “Насаф” футбол клуби учун бу йилги футбол мавсуми эртароқ бошланади, яъни 25 февраль чоршанба куни ўз майдонида ОЧЛ-2015 гуруҳ босқичи биринчи турини Эроннинг (Табрез шаҳри) “Тракторсози” жамоасига қарши ўтказади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика