UZ

Сўнгги янгиликлар

16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  1 15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  6 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  17 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  3 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   35 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  24 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  8

“Насаф“ - “Навбаҳор“ учрашувида Камолиддин Кенжаевга хонадон калити совға қилинади Янгиликлар

“Насаф“ - “Навбаҳор“ учрашувида Камолиддин Кенжаевга хонадон калити совға қилинади

2016 йил Александр Гейнрихнинг ташаббуси билан #Kamoliddin24 акцияси ўтказилган эди. Ўшанда йиғилган сумма, футболчининг саломатлиги ва бугун истиқомат қилиб турган хонадонининг қурилиш ишларига ишлатилган.

Ўшанда деярли барча футболчилар лойиҳада иштирок этганлар. Камолиддин Кенжаев “Насаф“да ўйнаб юрган пайтлари, ўзига ваъда қилинган хонадон калитини ололмаганлиги ҳақида айтиб ўтганди. Яқинда ҳамкасбларимиз билан интервьюда шу мавзу яна очилди. Бу сафар ЎФА вакиллари жим қараб турмадилар, қолаверса вилоятнинг янги ҳокими Зоир Мирзаев ҳам бу ҳақда хабар топди.

Куни кеча Камолиддин Кенжаевга анча йиллар ваъда қилинган хонадон бўйича яхши хабар эшитдик. Айтишларича, “Насаф“ — “Навбаҳор“ учрашуви олдидан ҳимоячига Қарши шаҳридан хонадон совға қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол Ассоциациясида фаолият олиб бораётган Зикрияев Раҳмиддин сайтимизга маълум қилди.

“Аҳволни яқиндан бориб кўрдик. Хурсанд бўлганимиз, узоқ йилдан кейин фарзандли бўлибди. Вилоят ҳокими Зоир Тоирович ва “Шўртанкимё“ АЖ раиси Шуҳрат Чориевич, ассоциациямиз раҳбарлари, Абдусалом Абдумавлонович ва Равшан Сайфуддиновичларнинг саъй ҳаракатлари билан, бугун укамиз хонадонлик бўляпти. Шу билан бирга “Насаф“ жамоаси ҳам футболчи учун тайинланган маошни оширишга ваъда қилди“, — дейди ўз вақтида “Машъал“ жамоасида фаолият олиб борган мутахассис.


Рейтинг: +80   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика