UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"  1 22:50Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли"  3 22:20Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  76 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  1 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  30 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  14 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  73 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  8 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  3

"Насаф" 15 январь куни "Шахтёр" билан ўйнаши тасдиқланди Янгиликлар

"Насаф" 15 январь куни "Шахтёр" билан ўйнаши тасдиқланди

8 январь куни Тошкентда "Локо" ва "Насаф" ўртоқлик учрашуви ўтказиши режалаштирилганди.
Куни кеча ташланган қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон чемпионатининг кумуш ҳамда бронза медал совриндорлари 2-турдаёқ ўзаро тўқнаш келишлари маълум бўлди. Шу боис, мураббийлар 8 январга мўлжалланган учрашувдан воз кечишлари ҳам мумкин. 10 январь куни "Насаф" делегацияси илк хориж йиғинини ўтказиш мақсадида Туркияга жўнаб кетади. 15 январда Қарағанданинг "Шахтёр"и билан ўйин бўлади. Клуб бош мураббийи Рўзиқул Бердиев мухбиримиз Камолиддин Алимов билан суҳбатда бу маълумотни таслиқлади.

"Олдинда биз катта синов кутиб турибди. ОЧЛ плей-офф босқич ўйинида иштирок этишимиз керак. Тайёргарликни ҳам шунга монанд тарзда олиб боришга ҳаракат қиляпмиз. Таркибда деярли ўзгаришлар бўлмади. Энг муҳими, ўтган йилги таркибни сақлаб қолдик. Барча етакчи футболчиларимиз билан шартномаларни узайтирдик. Бир-икки нафар янги ўйинчилар қўшилиши мумкин. Легионерлардан кўра, маҳаллий футболчиларга эътибор қаратамиз. Кўз остимизга олиб қўйган ўйнчиларимиз бор. Туркиядаги йиғинда уларни кўрикдан ўтказамиз. 15 январь куни Қарағанданинг "Шахтёр" клуби билан назорат ўйини ўтказамиз. Устозимиз Виктор Кумиков билан яна бир бор учрашиш имконияти юзага келяпти", - дейди Ўзбекистоннинг 2013 йилдаги энг яхши мураббийи.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика