

“Мен Чемпионлар Лигасини бекор қилиб, унинг ўрнига 20 жамоадан иборат Европа лигаси ташкил қилиш тарафдориман, улар уй ва сафар ўйинларини чоршанба ва пайшанба кунлари ўтказиши керак. Шанба ва якшанба кунлари эса биз ўз чемпионатимизда ўйинларни давом эттирар эдик”, — деди Де Лаурентис.



