«Наполи» Крамер учун 12 миллион евро таклиф қилмоқда, «Байер» 15 миллион сўрамоқда

Narzulla Saydullayev
20 июл 2014, 12:51
«Наполи» «Байер» билан Кристоф Крамер борасида музокараларни давом эттирмоқда.
Sky Sport Italia нашрининг хабарига кўра томонлар 23 ёшли германиялик футболчининг нархи борасида келиша олишмаяпти. «Наполи» ярим ҳимоячи учун 12 миллион беришга тайёр, «Байер» эса 15 миллион сўрамоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru