

Олдинроқ Лучано Спаллетти Италия термаси бошқарувини қўлига олганди. Бироқ Италия ФФ ва Спаллети мураббийнинг собиқ клуби "Наполи"га 3 млн евро товон пулини тўламаган.
Бироқ мураббий ва федерациянинг юристлар билан суҳбати якунларига кўра, федерация пулни тўлашга мажбур эмас. Чунки Италия терма жамоаси "Наполи" билан бир лигада ўйнамайди ва унга ҳеч қандай рақобат тақдим қила олмайди.



