

29 ёшли уругвайлик хавбекнинг янги иш жойи "Наполи" бўлиши мумкин. Неаполликлар раҳбарияти Весинонинг трансферига қизиқиш билдиришмоқда.
Матиас "нерадзуррилар" сафида 2017 йилнинг августидан бери ўйнайди. Ўйинчининг Милан клуби билан тузган шартномаси келаси мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган.
Футболчи ўтган мавсум А Серия доирасидаги 8та ўйинда майдонга тушиб 1та гол ва 1та ассист қайд этди.



