

Футболчининг клуб билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Дастлабки музокаралар кўнгилдагидек ўтмади. Неаполликлар ўйинчи билан пасайган маошли шартнома имзолашмоқчи, бу эса ҳужумчини умуман қониқтирмаяпти.
Инсинье 2020/21 йилги мавсум барча мусобақаларда 48та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол ва 11та ассист қайд этди.



