UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Намангандаги шоу бошланди ФОТОГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

Намангандаги шоу бошланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  Навбаҳор
Намангандаги "Марказий" стадионида шоу учрашув бошланди.

Стадионга ташриф буюрган футболчилар ўзлари истиқомат қилган базани кўздан кечирдилар. Бундай шароитда биз тўп тепмаганмиз, нима учун яхши шароитда аутсайдер бўлиб юрибди бу жамоа футболчилари дегувчилар кўп бўлди. Стадионга кириб келар эканлар, собиқ футболчилар олқишлар оғушида қолдилар.

Шундан сўнг, вилоят ҳокими ва футбол федерацияси президенти Бозоров Хайрулла Ҳайитбоевич нутққа чиқиб, 20 йил аввалги чемпионлик учун бу футболчиларга Наманган халқи номидан миннатдорчилик билдирди ва бугунги авлод ҳам чемпионликни соғиниб қолган мухлислар учун ўйнашлари лозимлигини таъкидлаб ўтди.  Шунингдек, футзал бўйича Осиё чемпионатида кумуш медал соҳиби, терма жамоамизни ЖЧга чиқишида муносиб улуш қўшган наманганлик дарвозабон Рустам Умаров ҳам эслаб ўтилди. Ундан ташқари, Рио Олимпидаси йўлламасини қўлга киритган Муроджон Аҳмадалиев томон ҳам илиқ фикр билдириб ўтилди.

Ҳоким ўз сўзини якунига етказгач, футболчилар билан эсдалик учун суратга тушди ва меҳмонлар ВИП ложа томон йўл олдилар. Айни пайтда стадионда эл суйган санъаткорлар, Озодбек Назарбеков ва Алишер Файз мухлисларни ўз қўшиқлари билан хушнуд этяптилар.

Фото: Нодирхўжа Юлдашев ва Толибжон Қосимов


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика