UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  0 16:10Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Металлург" иштирокидаги ўйинлар давом этмоқда  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  1 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  0 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  1 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  10 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  2 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4

"Наманганда ўсиш ўзимга боғлиқ. Бу ҳақида ўйлаганим ҳам йўқ ёхуд "Навбаҳор" стадионидаги муҳит мухлисларга берилган таъриф" — Фарруҳ Икромов Янгиликлар

"Наманганда ўсиш ўзимга боғлиқ. Бу ҳақида ўйлаганим ҳам йўқ ёхуд "Навбаҳор" стадионидаги муҳит мухлисларга берилган таъриф" — Фарруҳ Икромов

Бироз олдин "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати вингер Фарруҳ Икромовнинг трансферини расман эълон қилди.

Икромов катта футболга "Бунёдкор"да кириб келди ва бир неча йил шу клуб шарафини муносиб ҳимоя қилди. Эндиликда футболчи учун янги давр бошланмоқда. У фаолиятида илк бор жамоасини ўзгартирди. Хўш, наманганликларнинг таклифи қачон бўлди? Бу унинг ўсиши учун фойдами? Шу ва бошқа саволлар билан Фарруҳ Икромовга юзландик. 

Расман: Фарруҳ Икромов – "Навбаҳор" футболчиси!

- "Навбаҳор"га ўтиш жараёни қандай юз берди? Музокаралар мавсум якунлангач бошландими ёки аввалроқми?

- Мавсум якунланганидан сўнг "Навбаҳор" клубидан таклиф бўлди. Клуб билан келишган ҳолда шартнома имзоладик. Якунда "лочинлар" аъзосига айландим. Бор гап шу. 

- Бу жамоа фаолиятингизда қанчалик ўсиш учун хизмат қилади? "Навбаҳор" бурилиш ясайдиган клубми?

- Аввало ўсишга эришишим ўзимга боғлиқ, деб ўйлайман. "Навбаҳор"да кучли футболчилар етарлича. Улар билан фақат олдинга қараб интилиш ва янада қўшиб бориш керак. Қолганини эса вақт кўрсатади. 

- "Бунёдкор"дан келиб қўшилдингиз. Мисол тариқасида собиқ жамоадошингиз Нурилло Тўхтасинов учун ўтган мавсум Наманганда омадсиз ўтди. Шу факторни ҳисобга олиб, сизда иккиланиш бўлмадими?

- Савол бермасингиздан олдин буни ўйламадим ҳам. "Навбаҳор"га ўтаётганда ҳеч қандай ишончсизлик ёки иккиланишлар юзага келгани йўқ. Нурилло Тўхтасинов яхши футболчи. Янги жамоасида фақат омад тилайман.  

- Билишимизга қараганда олдинги йилларда сизда легионерга айланиш имконияти бор эди. Орада жароҳат сабаб бир йилдан ошиқ танаффус қилдингиз. Балки "Навбаҳор"нинг халқаро майдонда қатнашиши яна хориж эшикларини очар?

- Нима бўлиб ўтганига қарамай ҳаммаси яхшиликка, деб ўйлайман. Ҳар бир ишда қандайдир ҳикмат бор. Мен ҳозир ўзимни кўрсатиб, жамоам учун фойда келтириш ниятидаман. Агарда шу вазифани бажара олсам, кейинги мақсад хорижга йўл олиш бўлади. 

-  Олдингизда "Пахтакор" варианти ҳам турганди. "Пахтакор" "Навбаҳор"дан фарқли равишда плей-офф да эмас, гуруҳ босқичида ўйнайди. Бунга фикрингиз қандай?

- "Пахтакор"дан таклиф бор эди. Лекин "Навбаҳор" кўпроқ ўзида кўришни хоҳлади. Ўйлайманки, жамоа билан юксак марраларни забт этамиз. 

- "Навбаҳор" мухлислари ҳар бир ўйинда стадионда ажойиб муҳит ҳосил қилишади. Уларга қандай таъриф берасиз?

- Айтганингиздек, улар майдонда яратадиган атмосферанинг ўзи таъриф ҳисобланади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика