UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  0 18:55Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Кувайтга қарши таркиби маълум  9 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  3 18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0 18:07Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" "Чиғатой" билан ўйинда иродали ғалабага эришди  1 18:00Гвардиола "Челси"га қарши ўйиндан аввал Палмерни мақтаб қўйди  0 17:38"Рома"нинг Лукакуни сотиб олишга пули йўқ  3 17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  13 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  18 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  2

Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" клубига янги президентни тайинлади Янгиликлар

Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" клубига янги президентни тайинлади

Теглар :  Навбаҳор
Бугун “Навбаҳор” ўз уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” ўйингоҳ фойесида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, Наманган шаҳар ҳокими Ғофуржон Орифжонович Жамалов, “Навбаҳор” ПФК ва “Марказий” ўйингоҳ раҳбарияти, ходимлари, “Навбаҳор” жамоаси мураббийлар штаби, “Навбаҳор” фан-клуби, шунингдек, жамоанинг фахрий, ашаддий, садоқатли ҳамда фидойи мухлислари иштирок этишди.

Йиғилишда Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Абдураззоқов йиғилганларни тез кунлар ичида старт оладиган янги – 2021 йилги футбол мавсуми билан табриклаб, бўлажак мавсумда “Навбаҳор”га омад ёр бўлишини тилади.

Шундан сўнг, Шавкат Шокиржанович “Навбаҳор” клуби структураси ўзгаришини айтиб, шу кунгача клубда вице-президент лавозимида фаолият олиб борган Отабек Арифович Саматовни клуб президенти этиб тайинлади. Вилоятимиз раҳбари ушбу қарорини Отабек Саматовнинг собиқ футболчи бўлганлиги, футболни теран тушуниши билан изоҳлади.

Шунингдек, шу кунгача “Одил Жуниор” футбол мактабида фаолият юритаётган Акмал Соҳибов ҳам “Навбаҳор” ПФКда иш бошлайдиган бўлди.

Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов шунингдек, “Навбаҳор” клуби учун янги, замонвий автобус харид қилинганлиги ва автобус тез кунлар ичида Наманганга етиб келиши, мухлислар янги мавсумда жамоани муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришлари лозимлигини таъкидлади.

Йиғилиш давомида мухлислар Шавкат Абдураззоқовга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди, ўз таклифларини билдиришди.

Вилоятимиз раҳбари мухлисларнинг саволларига жавоб берган ҳолда, таклифларнинг ўрганиб чиқилишини айтиб ўтди.

“Навбаҳор” бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов янги мавсумда жамоа ҳужумкор ўйин намойиш этиши, мақсад ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш эканлигини таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш сўнггида фахрий мухлислар янги мавсумда “Навбаҳор”га омад ёр бўлиши, жамоа совриндорлар сафидан ўрин олиши тилаган ҳолда, дуо қилишди.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика