UZ

Сўнгги янгиликлар

04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  46 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  7 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  13 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  27 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  15 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  22 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  6 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  16 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  3 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  14 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  3

Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" клубига янги президентни тайинлади Янгиликлар

Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" клубига янги президентни тайинлади

Теглар :  Навбаҳор
Бугун “Навбаҳор” ўз уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” ўйингоҳ фойесида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, Наманган шаҳар ҳокими Ғофуржон Орифжонович Жамалов, “Навбаҳор” ПФК ва “Марказий” ўйингоҳ раҳбарияти, ходимлари, “Навбаҳор” жамоаси мураббийлар штаби, “Навбаҳор” фан-клуби, шунингдек, жамоанинг фахрий, ашаддий, садоқатли ҳамда фидойи мухлислари иштирок этишди.

Йиғилишда Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Абдураззоқов йиғилганларни тез кунлар ичида старт оладиган янги – 2021 йилги футбол мавсуми билан табриклаб, бўлажак мавсумда “Навбаҳор”га омад ёр бўлишини тилади.

Шундан сўнг, Шавкат Шокиржанович “Навбаҳор” клуби структураси ўзгаришини айтиб, шу кунгача клубда вице-президент лавозимида фаолият олиб борган Отабек Арифович Саматовни клуб президенти этиб тайинлади. Вилоятимиз раҳбари ушбу қарорини Отабек Саматовнинг собиқ футболчи бўлганлиги, футболни теран тушуниши билан изоҳлади.

Шунингдек, шу кунгача “Одил Жуниор” футбол мактабида фаолият юритаётган Акмал Соҳибов ҳам “Навбаҳор” ПФКда иш бошлайдиган бўлди.

Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов шунингдек, “Навбаҳор” клуби учун янги, замонвий автобус харид қилинганлиги ва автобус тез кунлар ичида Наманганга етиб келиши, мухлислар янги мавсумда жамоани муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришлари лозимлигини таъкидлади.

Йиғилиш давомида мухлислар Шавкат Абдураззоқовга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди, ўз таклифларини билдиришди.

Вилоятимиз раҳбари мухлисларнинг саволларига жавоб берган ҳолда, таклифларнинг ўрганиб чиқилишини айтиб ўтди.

“Навбаҳор” бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов янги мавсумда жамоа ҳужумкор ўйин намойиш этиши, мақсад ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш эканлигини таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш сўнггида фахрий мухлислар янги мавсумда “Навбаҳор”га омад ёр бўлиши, жамоа совриндорлар сафидан ўрин олиши тилаган ҳолда, дуо қилишди.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика