UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон (матнли трансляция)  2 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  15 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  16 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  8 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  14 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0

Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" футболчиларига мотивация берди Янгиликлар

Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" футболчиларига мотивация берди

Хабарингиз бор, “Навбаҳор” Coca Cola Суперлига 8-тури доирасида 7 июль куни сафарда “Бунёдкор”га қарши майдонга тушади.

Жамоа аъзолари мазкур баҳсга тайёргарлик доирасидаги сўнгги тайёргарликни бугун кечки пайт “Марказий” ўйингоҳ майдонида олиб боришди.

“Лочинлар” машғулот ўтказишаётган пайтда ўйингоҳга Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоров ва “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Ойбек Арифович Саматов ташриф буюриб, машғулотни кузатишди ҳамда майдон чимини кўздан кечиришди.

Машғулот якунига етгач, Хайрулло Бозоров жамоа аъзолари билан майдоннинг ўзида кичик йиғилиш ўтказиб, “Навбаҳор” Coca Cola Суперлиганинг рестартдан кейинги баҳсларини муваффақиятли тарзда ўтказаётганлиги, футболчилар шундай руҳда ўйнашда давом этишлари лозимлиги, жамоа жорий мавсумда Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун барча имкониятини ишга солиши, “Навбаҳор” учун барча шароитларни яратиб беришини таъкидлаб, “лочинлар”га “Бунёдкор”га қарши кечадиган ўйинда ҳам омад ёр бўлиши, Наманганга ғалаба билан қайтишларини тилади.

Ўз навбатида “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби ва футболчилар жамоага яратилаётган шароитлар учун Хайрулло Бозоровга ўз миннатдорчиликларини билдириб, “Бунёдкор” билан бўладиган баҳсда зафар қучиш, шунингдек, ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш учун барча имкониятларини ишга солишларини айтишди.
 

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика