UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  3 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  6 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7

Наманган вилояти ҳокими: “Навбаҳор” чемпион! Янгиликлар

Наманган вилояти ҳокими: “Навбаҳор” чемпион!

Кеча Наманганнинг "Навбаҳор" клуби мавсум олдидан янги футболчиларни таништирди.

Наманган шаҳридаги “Марказий” стадионда ўтказилган “Навбаҳор” жамоасининг тақдимот маросимида вилоят ҳокими сўзга чиқар экан, жумладан шундай деди: - Барча наманганлик футбол ишқибозларини яқинлашиб келаётган янги футбол мавсуми билан чин дилдан табриклайман. Бу йилги Суперлига баҳсларига жамоамиз ҳар қачонгидан кўра, пухта тайёргарлик кўрди деб бемалол айта оламиз. Жамоани кўнгилдагидек машғулот ўтказиши учун Туркияда ўқув-йиғинини ташкил этдик. Таркибни мураббийларимиз истаганидек кучайтиришга уриндик. Селекция жараёнида эътиборга молик ўтишларга қўл урилди. Хусусан Азизбек Турғунбоев “Пахтакор”га трансфер қилинди. Бу менимча клуб тарихида энг яхши трансферлардан бири бўлди десам муболаға бўлмаса керак. Насиб қилса келгуси йилларда ҳам худди шундай трансферларни бир эмас кўпроқ амалга оширсак, бундан жамоамиз ютади. Бу йил клубда катта ислоҳатларга қўл урдик. Хусусан бунгача жамоа президенти сифатида Наманган шаҳар ҳокими қайд этилиб келинган бўлса, эндиликда ушбу лавозимга футболнинг ичида юрган инсон Отабек Саматовни тайинладик. Жамоа ичида қандайдир муаммо юзага келса шаҳар ҳокими ёки бошқа мутасадди бош қотирмайдида, клубга бириктирилган президент ушбу муаммони бартараф этиш йўлида ишлайди. Менимча бу энг тўғри қарор бўлди. Қачонгача футболчи ўз муаммосини ҳокимга смс ёзиш орқали ҳал қилади?!



- Шунингдек бу йилдан эътиборан “Навбаҳор” маҳаллий ёшларга ҳам катта эътибор қаратади. Ўтган йили бир қатор ёшлар жамоамиз ёмон натижа қайд этггани йўқ. Бу йил энди уларга бўлган талабни кучайтирамиз. Шароитларини яхшилаймиз. Бир вақтлар жамоа истиқомат қилган меҳмонхонани ўрнига футбол мактаби қуришни дастурга киритганмиз. Ўринбосарлар ва фарм-клуб жамоаларини ўша футбол мактабида ушлаймиз. Шундагина маҳаллий иқтидорлар кўзга кўрина бошлайди. Албатта бунинг учун бироз вақт керак бўлади.

- “Навбаҳор” клубига бўлган эътиборни ошириш мақсадида туристик фирмасини жорий этиб, унга 51 ўриндиқли автобус харид қилинди.

- Ҳар йили мавсум аввалида стадион файесига “Навбаҳор” учун ўзига хос шиор танлаб олиниб, катта харфлар билан ёзиб қўйиларди. Бу йилги чемпионат олдидан энди менинг таклифим – “Навбаҳор” чемпион! Стадион ичига киришингиз биланоқ энди шунақа ёзувга кўзингиз тушади.




Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика