UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  3 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  2 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  8 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0

Наманган чемпион! Янгиликлар

Наманган чемпион!

2001-2005 йилларда туғилган футболчилар ўртасида ташкил қилинган Республика мусобақасининг биринчи босқич ўйинларининг финал ўйини ўтказилди.

2001 йилда туғилган футболчилар ўртасида ўтказилган финал ўйини Ўзбекистон футбол ассоциацияси майдонида бўлиб ўтди.

Наманган вилояти ҳамда Андижон вилояти жамоалари ўртасида кечган муросасиз баҳсга иккала жамоанинг мухлислари ташриф буюришди. Учрашувнинг 1-бўлимида ҳисобни Наманган жамоаси очди. Бунга жавобан 2-бўлимда Андижонликлар ҳам 1 та тўп билан жавоб беришди. Ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганида наманганликлар  яна 2 та тўп киритиб мусобақа ғолибига айланишди. Учрашувдаги умумий ҳисоб: Андижон – Наманган 1:3.

Финал баҳси ниҳоясига етгач мусобақанинг тақдирлаш маросими ўтказилди. Совринли ўринларни қўлга киритган Хоразм, Фарғона, Андижон вилоятлари жамоалари ҳамда ғолиб Наманган вилояти жамоасига эсдалик совғалари, диплом ҳамда мусобақа кубоги топширилди. Кубокни Ўзбекистон футбол ассоциацияси Бош котиби Сардор Раҳматуллаев топширди.

Эслатиб ўтамиз 2002 йилда туғилган болалар ўртасида 25-30 сентябрь кунлари, 2003 йилда туғилган болалар ўртасида 20-25 октябрь, 2004 йилда туғилган болалар ўртасида 8-13 октябрь, 2005 йилда туғилган болалар ўртасида эса 5-10 ноябрь кунлари Республика мусобақаси бўлиб ўтади.

2018 йил 20 сентябрь, Тошкент
Финал
Андижон – Наманган 1:3

Голлар: О.Абдумажидов (20,76), Ф.Сохибжонов (58), Ш.Холдоралиев (48)
Андижон: Собиров Жасур, Ортиқмирзаев Жавоҳир, Маъруфжонов Одил, Абдумажидов Одил, Давронов Жамшид, Ўлмасов Муҳаммадиброҳим, Қаҳҳоров Озод, Иброхимов Муҳаммадазиз, Соҳибжонов Фарҳоджон, Неъматов Ислом
Наманган: Абдуллахонов Ислом, Обидов Жасур, Яхёхонов Баҳром, Саидхонов Муҳаммадюнус, Тоштемиров Омад, Зокиржанов Асад, Зокиров Азизбек, Акназаров Улуғбек, Ҳолдоралиев Шукурулло, Ғуломжонов Шерзод, Қаюмбоев Абдурасул
Ҳакамлар: Янсупов Фарруҳ, Еремеев Сервер, Нажмиддинов Жамол

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика