UZ

Сўнгги янгиликлар

23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  0 22:43"Ал Насср" — "Ал Иттиҳод". Таркиблар маълум  0 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  0 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  1 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  39 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  5 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  33 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  0 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  9 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2 19:08Александр Хомяков: "Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади. Ғалаба қозониш ҳеч қачон жонга тегмайди"  14

Нажмиддин Нормуродов: “Суперлигада қолиш учун охирги турга қадар курашамиз” Янгиликлар

Нажмиддин Нормуродов: “Суперлигада қолиш учун охирги турга қадар курашамиз”

Жорий мавсум “Машъал” жамоаси учун осон кечмаяпти. Клуб охирги турларда кўп очколарни қўлдан чиқариши туфайли турнир жадвалининг қуйи поғоналарининг бирига тушиб қолди.

“Газчилар” 23-турда ўз майдонида “Навбаҳор”га қарши ўйнайди. Мазкур ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Мазкур учрашувда "Маъшал"нинг марказий ҳимоячиси Нажмиддин Нормуродов майдонда бошқаларга нисбатан фаоллиги билан ажралиб турди. Шу боис иқтидорли футболси championat.asia талқинига биноан турнинг рамзий терма жамоасига киритилди.

- “Навбаҳор” билан бўлиб ўтган ўйиндан кейинги таассуротларингиз қандай?
- Мазкур учрашувдан олдин “Навбаҳор”нинг қандай жамоа эканини билган ҳолда машғулотларда пуҳта тайёргарлик кўргандик. Баҳс анча жанговар ва курашларга бой бўлди. Дейлик, бизда гол уриш учун имкониятларимиз бўлди. Афсуски, ундан фойдаланиш вақтида омадимиз келмади. Қолаверса, рақибимиз ҳам анча яхши ўйин кўрсатди.

- Сизнингча, “Машъал”нинг бу мавсумда барқарор ўйнай олмаётганига нима сабаб бўлмоқда?
- Таркибимизда йўқотишлар туфайли биз ўз даражамизда ўйнай олмаяпмиз. Дейлик, баъзида жароҳатлар сабабли кўп ўйинчиларимиз майдонга туша олмаяпти. Айрим ҳолатларда эса сариқ карточкалар кўплиги боис, асосий таркибимиз футболчилари майдонга чиқа олгани йўқ. Шу жиҳатидан олиб қаралса, бош мураббийимиз оптимал таркибдан фойдаланиш вақтида қийинчиликларга дуч келмоқда. Табиийки, бу бизнинг натижаларимизга ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмаяпти.

- Ортда қолган 23-турдан кейин “Машъал”нинг турнир жадвалидаги ҳолати анча жиддийлашди. Жамоангизнинг Суперлигада қолиш имконияти қандай деб ўйлайсиз?
- Ҳали олдимизда ўйинлар бор. 23-турдан кейинги ҳолатимизга келиб чиқиб, ҳавотирга тушмаслигимиз керак. Чунки ҳали ўйинларимиз бор ва ушбу беллашувларда ғалаба қозониб, ўзимизга керакли миқдордаги очколарни жамғара оламиз. Бу орқали эса “Машъал” Суперлигада қола олади. Кейинги ўйинларга пухта тайёргарлик кўрамиз.

- Келгусида йилда ҳам “Машъал”да қоласизми ёки бошқа жамоага йўл олишингиз мумкинми?
- “Газчилар” билан шартномам муддати 2022 йилнинг декабрига қадар мўжалланган. Мавсум якунига етганидан сўнг барчаси маълум бўлади. Катта эҳтимол келаси йилда ҳам “Машъал”да тўп тепаман.

- Рамзий терма жамоага тушишингизни кутганмидиз?
- Тўғрисини айтсам, кутмагандим. Сайтда бу ҳақда кўриб, хурсанд бўлдим.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика