Найджел Де Йонг: "Милан" жамоавий ўйин борасида кучли"

Narzulla Saydullayev
12 сен 2013, 22:49
"Милан" ярим ҳимоячиси Найджел Де Йонг клубга ёзда келиб қўшилган Кака ва Алессандро Матри тезда жамоага қўшилиб кетишларига ишонмоқда.
- Истаган футболчи жамоага тез қўшилиб кетади, сабаби бу ердаги барча ўз ўрнини билади. Кака ва Матри керакли формага кириб олишлари учун машғулотларда ишлашмоқда. "Милан" жамоавий ўйин борасида жуда кучли, мавсум стартида таркибда жароҳатланганлар борлиги ёмон. Умуман олганда жамоа яхши формада, – дейди Де Йонг Milan Channel га.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net