

"Sky Sports" тақдим этган маълумотларга қараганда, у "Интер"да иш бошлайди. Бугун "Интер" сафарда "Кьево"ни мағлуб эта олмади. Раҳбариятга эса бу маъқул келмади ва улар бош мураббий Лучано Спаллеттини истеъфога чиқариб, Жозе Моуриньони ишга жалб этмоқчи.
Олдинроқ Моуриньонинг хизматларига "Бавария" томонидан қизиқишлар борлиги айтилганди.



