UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  4 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  1 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2

Нагельсманн Канселунинг дебютига баҳо берди Янгиликлар

Нагельсманн Канселунинг дебютига баҳо берди

"Бавария"нинг янги аъзоси Жоау Канселу трансфер ойнасининг сўнгги кунларида Германияга кўчиб ўтди.

Немис клубининг янги футболчиси ўзини кўрсатиши учун кўп вақт керак бўлмайдиган кўринади. Мюнхен клубининг Германия Кубоги доирасида "Майнц" устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонилган ўйинда Жоау Канселу дебют қилди.

У январдаги трансферлар ойнасида жамоага жуда кеч олиб келинган бўлиши мумкин. Лекин бу кутилмаган келишув эмасди. Футболчи буни мамлакат кубогининг чорак финал босқичида 17 дақиқа ўйнаб исботлади. У янги жамоадошининг голига ажойиб узатмани амалга оширди. Жамоа бош мураббийи Юлиан Нагельсманн узоқ вақтдан буён жамоасида қанот ҳимоячисини келтириш ҳақида ўйлар эди. Лекин ҳатто Нагельсманн учун ҳам янги ижарадаги футболчининг бунчалик тез ўзини кўрсатишини унинг ўзи ҳам тасаввур қилмаган бўлса керак. Мутахассис у ҳақида:

"У олдинга ўтишда жуда кучли, ўнг қанотда ўйнашни афзал кўрадиган тўлиқ ҳимоячи".

Канселунинг тўп билан ўйнашдаги сифатлари ажабланарли эмас. У бир неча мавсум Гвардиола жамоасида қанот ҳимоячиси бўлиб ҳаракатланди. У ҳимояда етарлича мустаҳкам туриб беради, ярим ҳимояга киришиш, рақибни қабул қилиб олиш ва олисдан зарба бериш учун маҳоратга эга. Гвардиола "Бавария"да Филипп Ламдан фойдалангани каби Канселуни "Сити"да ҳаракатлантирарди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика