UZ

Сўнгги янгиликлар

16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  0 16:17Иродали Усмонов!  0 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  0 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  1 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди хотиржамликка берилиш керак эмас"  7 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  4 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  2 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  4 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  15 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  31 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  6 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1

Нагельсманн Канселунинг дебютига баҳо берди Янгиликлар

Нагельсманн Канселунинг дебютига баҳо берди

"Бавария"нинг янги аъзоси Жоау Канселу трансфер ойнасининг сўнгги кунларида Германияга кўчиб ўтди.

Немис клубининг янги футболчиси ўзини кўрсатиши учун кўп вақт керак бўлмайдиган кўринади. Мюнхен клубининг Германия Кубоги доирасида "Майнц" устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонилган ўйинда Жоау Канселу дебют қилди.

У январдаги трансферлар ойнасида жамоага жуда кеч олиб келинган бўлиши мумкин. Лекин бу кутилмаган келишув эмасди. Футболчи буни мамлакат кубогининг чорак финал босқичида 17 дақиқа ўйнаб исботлади. У янги жамоадошининг голига ажойиб узатмани амалга оширди. Жамоа бош мураббийи Юлиан Нагельсманн узоқ вақтдан буён жамоасида қанот ҳимоячисини келтириш ҳақида ўйлар эди. Лекин ҳатто Нагельсманн учун ҳам янги ижарадаги футболчининг бунчалик тез ўзини кўрсатишини унинг ўзи ҳам тасаввур қилмаган бўлса керак. Мутахассис у ҳақида:

"У олдинга ўтишда жуда кучли, ўнг қанотда ўйнашни афзал кўрадиган тўлиқ ҳимоячи".

Канселунинг тўп билан ўйнашдаги сифатлари ажабланарли эмас. У бир неча мавсум Гвардиола жамоасида қанот ҳимоячиси бўлиб ҳаракатланди. У ҳимояда етарлича мустаҳкам туриб беради, ярим ҳимояга киришиш, рақибни қабул қилиб олиш ва олисдан зарба бериш учун маҳоратга эга. Гвардиола "Бавария"да Филипп Ламдан фойдалангани каби Канселуни "Сити"да ҳаракатлантирарди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика