

"Бавария" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ҳужумчи Жошуа Зиркзеега умид боғламаяпти. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда. Футболчи ўз ҳолатидан хабардор ва Мюнхен клубини тарк этишга тайёр.
21 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум ижара асосида "Андерлехт"да ўйнаган ва барча мусобақаларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урган ва 13 та голга ассистентлик қилган.



