

"Дарвозабонларимиз билан боғлиқ ҳолатни барча яхши билади. Бизга бошқа дарвозабон керак. Хўш, агарда келаси ҳафтада бошқа дарвозабонимиз ҳам жароҳатланса, буёғига нима қиламиз?
Ульрайхга ишонамиз. У ўз ролини яхши билади. Унинг нималарга қодирлигини кўрганмиз. Нойер жароҳат олганидан кейин унга ишонч билдирдик. Ульрайх дарвозада турган вақт учинчи дарвозабон ҳақида ўйламадим. Аммо ҳолатни оғирлаштириш керак эмас. Бу барчамизнинг ишимиз, клубга бу керак", - деди мутахассис.



