UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  0 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  6 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  5 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  11 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  8 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  29 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  3 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15

Нафақат футбол, балки спорт фидоийси - Дмитрий Адисман яна бир ёшга улғайди Янгиликлар

Нафақат футбол, балки спорт фидоийси - Дмитрий Адисман яна бир ёшга улғайди

Бугунги санада ўз таваллуд айёмларини нишонлаётган футбол аҳлини унутилмас кун билан муборакбод этишда давом этамиз.

Бугун ўз туғилган кунларини нишонлаётганлар орасида нафақат футбол, балки ўзбек спорти фидоийси, "Пахтакор" клуби бош директори Дмитрий Адисман ҳам бор. Дмитрий Александрович ҳақида узоқ гапириш мумкин. Бу инсон узоқ йиллардан бери ўзбек спорти ривожи йўлида меҳнат қилиб келмоқда. 

Фаолияти давосмида гандбол, дзюдо, бодибилдинг ва финтес каби спорт федерацияларида раҳбарлик лавозимларида самарали ишлади. Ҳозирда у Халқ жамоаси номи билан машҳур бўлган "Пахтакор" профессионал футбол клуби бош директори! "Пахтакор"нинг ички ва халқаро майдондаги муваффақиятларида Дмитрий Александровичнинг хизматлари беқиёс. 

Фурсатдан фойдаланиб, сайтимиз ўқувчилари ва ходимлари номидан Дмитрий Адисманни таваллуд айёми билан чин қалбдан муборакбод этамиз! Унга энг яхши тилакларни билдирамиз. Александровичга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, бахт, омад ва иш фаолиятида янги муваффақиятлар тилаб қоламиз. 

"Пахтакор" олтин дублни қайд этиб улгурди. Олдинда жамоани требл кутмоқда. "Пахтакор" ўз бош директори Дмитрий Адисман билан бирга ўз олдига қўйилган мақсадларни бирма-бир забт этишига тилакдошмиз.

Туғилган кун муборак, Дмитрий Александрович!


Собир Ходиевнинг Дмитрий Адисманга тилаклари  

- Сўзим аввалида Дмитрий Александровични бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этаман. Барча орзу-истаклари рўёбга чиқсин. Орзуларининг тенг ярми "Пахтакор" билан боғлиқ десам янглишмаган бўламан. Бахтига яқинлари, оила аъзолари соғ бўлишсин, фарзандларини роҳатини кўрсин. Қолаверса, барча йўналишдаги ишларига ҳам ривож тилайман. Қўли очиқ, саҳий инсон. Жуда кўпчиликка ёрдам беради, лекин бу хайрли ишларини ҳеч кимга айтмайди. Буни мен яхши биламан. Бу хайрли ишларига Яратган ўз ажрини берсин. Бундай саҳоватли, қўли очиқ инсонлар юртимизда кўпаяверсин. Насиб қилса, бу йил ҳозир ўзимиз қатнашган учинчи мусобақада ҳам ғалаба қозониб, мухлисларимизни хушнуд этамиз.  

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика