UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  8 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  5 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3

Набил Маалул: "Гуруҳимиздаги кучли жамоани мағлуб этдик" Янгиликлар

Набил Маалул: "Гуруҳимиздаги кучли жамоани мағлуб этдик"

"Бунёдкор" - "Ал Жаиш" (1:2) ўртасидаги ўйиндан сўнг ташкил этилган ўйиндан сўнг иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матубот анжумани бўлиб ўтди.
Унинг биринчи қисмида "Ал Жаиш" бош мураббийи қатнашди.

"Тошкентдан уч очко олганимиздан хурсандман. Гуруҳимиздаги кучли жамоани тўхтата олдик деб ўйлайман. Ўйин эса икки жамоа учун ҳам қийин кечди. Бунда футболчиларимизни яхши ҳаракат қилганликларида деб биламан. Яна шогирдларим берилган тактик кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Асосий таркибнинг 3 футболчиси хизматидан фойдалана олмаганимиз яхши бўлмади", - дейди Набил Маалул.

- Бугун дарвозабонингиз кўп вазиятларда ўйинни чўзди. Якка курашларда эса актёрлик қилди...
- Мен ундай деб ўйламаган бўлар эдим. Ўша вазиятларда у ростан ҳам жароҳат олганди.

- Бугун қийинчиликсиз ғалаба қозонган "Ал Жаиш" нима учун ўз майдонида "Фулад"ни мағлуб эта олмаган эди. Балки ўша ўйинда тактик кўрсатмаларингиз иш бермагандир?

- Бугунги ўйин осон кечди деб ўйлай олмайман. Биз шунчаки ярим ҳимоя ва ҳимоя ўртасидаги боғлиқликни уза олдик. "Фулад" билан ҳам шундай ўйнаган эдик, аммо уларнинг ҳимоясини ёриб ўтиш қийин кечди. Таққосласам, икки жамоа ўртасидаги фарқ катта эмас.

- Бугун жамоангиз ғалаба қозонди. Бу билан ОЧЛдаги юриш бошланди деб айта оласизми? (қатарлик журналист саволи)
- Биз учун ОЧЛ биринчи ўйинда бошлаган. Бугун эса гол уриб ғалаба қозона олдик.

- Араб футболидаги симулация менталитетданми? (Бобомурод Абдулла)
- Бу сизнинг менталитетингизда бўлса керак (ушбу жавобни мураббий айтар экан, асаби бузилганидан хайрлашмай жаҳл билан залдан чиқиб кетди).


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика