Мюллер: "Реал"га қарши баҳсда "Бавария"га мўжиза керак эмас"

Aslanov Jasurbek
17 апр 2017, 14:23
"Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллер "Реал"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб учрашуви ҳақида тўхталди.

Биринчи учрашувда мюнхенликлар ўз уйида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишган эди.

"Реал"га қарши баҳсда "Бавария"га "Барселона"га ПСЖ билан ўйинда керак бўлган мўжиза шарт эмас. Шу сабабли биз қўрқмай ўйнаймиз" - дейди Мюллер.

Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 18 апрель куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: tz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›