UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  9 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  8 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  4 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  6 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  28 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   11 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0

Мюллер: "Коста-Рикани 8:0 ҳисобида юта оламиз" Янгиликлар

Мюллер: "Коста-Рикани 8:0 ҳисобида юта оламиз"

Германия термаси футболчиси Томас Мюллер Коста-Рикага қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

Ушбу термалар ЖЧ-2022нинг учинчи тури доирасида тўқнаш келишади. Айни дамда Испания 4 очко билан гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. Япония ва Коста-Рика термалари 3 очко билан иккинчи ўринни бўлишиб туришган бўлишса, Германия ҳисобида 1 очко бор. Бўлажак баҳсда 8:0 ҳисобидаги ғалаба Германия термасига плей-оффни кафолатлайди.

"Албатта, гуруҳдаги иккинчи ўйинни ҳам кузатамиз. Биз бор воқеликка қараб вазиятга мослашамиз. Бўлажак баҳсда ўз даражамизда ўйнаб, ғалабага эришишимиз керак. Коста-Рикани 8:0 ҳисобида юта оламиз, бироқ бу жаҳон чемпионатида нореал. Қоғозда Коста-Рикадан кучлимиз, аммо бу ўйинга таъсир қилмайди.

Ғалаба қозонишни истаймиз, аммо шу билан биргаликда рақибни ҳурмат қиламиз. Катта натижаларни айтишдан олдин камтарликни ҳам ўйлаш керак. Чунки Коста-Риканинг Испанияга 0:7 ҳисобидаги мағлубияти ҳозир ҳеч нимани англатмаяпти.

Ҳозир барчада имконият бор. Ушбу ўйинлардан кейин барча ўз даражасини намойиш қилишга интилади", - деди Мюллер.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика