Мюллер: "Ҳисоб 2:2 бўлади ва "Ливерпуль" пенальтилар бўйича ғалаба қозонади"

Alisher
27 май 2022, 17:38
"Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллер "Реал" ва "Ливерпуль" ўртасидаги Чемпионлар Лигаси финалидан нималар кутаётгани ҳақида гапирди.

"Агар сиз "Реал"нинг Ла Лига ва айниқса, Чемпионлар Лигасида қилган ишларини кўрган бўлсангиз, уларни ҳисобдан чиқармаган бўлардингиз. 

Шу сабаб шундай дейман: 2:2 ва пенальтилар бўйича "Ливерпуль" ғалабаси", - дейди Мюллер.

Чемпионлар Лигаси финали эртага, аниқроғи 28 май куни Францияда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Tz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›