

Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ меҳмонлар Кингсли Команнинг голи эвазига ҳисобни очишди. Мазкур голда самарали узатмани ўз ҳисобига Томас Мюллер ёздирди. Шу тариқа, германиялик хавбек Бундеслиганинг жорий мавсумидаги ассистлари сонини 21тага етказиб, мусобақа рекордини янгилади. Аввалги энг яхши натижа эса 2015 йил Кевин де Брюйне (20 пас) томонидан қайд этилган.
Шунингдек, Мюллер ҳисобида 7та гол ҳам мавжуд.



