МЮ ва "Ньюкасл" ЧЛга чиқиши учун яна қанча очко тўплаши керак?

Aslanov Jasurbek
20 май 2023, 21:49
"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" келаси мавсум Чемпионлар лигасида ўйнашга яқин турибди.

"Манчестер Юнайтед" 37-турда "Борнмут"ни 1:0 ҳисобида таслим қилди, "Ньюкасл" эса 25-турнинг қолдирилган баҳсида "Брайтон"ни 4:1 мағлубиятга учратди.

МЮ ва "Ньюкасл" 69 очко тўплади ва жадвалда 3 ҳамда 4-ўринларни эгаллаб турибди.

"Ливерпуль" "Астон Вилла" билан дуранг қайд этганидан сўнг МЮ ва "Ньюкасл" Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиши учун 1 очко керак бўлади.

АПЛ ЖАДВАЛИ

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sports.ru