

АПЛ "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" ўртасидаги қолдирилган ўйин санасини эълон қилди. Ўйин 13 май куни бўлиб ўтади.
Дастлаб ўйин 2 май куни бўлиб ўтиши керак эди, аммо манкунианлик мухлисларнинг клуб эгалари - Глейзерлар оиласига қарши норозиликлари туфайли учрашув бекор қилинганди. Хабарингиз бор, акция пайтида мухлислар стадионга бостириб киришди.
Шунингдек, 12 майга белгиланган "Манчестер Юнайтед" – "Лестер" учрашуви санаси ўзгарди. У бир кун олдин, 11 майда ўтказилади.



